Ссылки доступа

Майитни ўликхонадан чиқариш учун пора сўраган эксперт ушланди


Тошкентда майитни ўликхонадан чиқариш эвазига 200 доллар пора сўраган суд тиббий эксперти ушланди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментга таянган ҳолда хабар берди.

Билдирилишича, суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Тошкент шаҳар филиали бошлиғи ўринбосари ва ўриндошлик асосида комиссион экспертизалар бўлими суд-тиббий эксперти З.У. фуқаро И. нинг 15 августда вафот этган қариндоши А. нинг мурдасини ўликхонадан чиқариб бериш эвазига 200 АҚШ доллар сўраган.

“Бу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган”, -дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан З.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди (тамагирлик йўли билан пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

XS
SM
MD
LG