Таълимда ZOOM, Google classroom, Moodle, WhatsApp, Skype сингари платформалардан, электрон кутубхонадан фойдаланилади.
Таълим вазирлигининг ишонтиришича, консультатив маслаҳат таълим соҳасида инсон ресурсларини тайёрлаш, цифрли инфраструктуралар, методик база ва ўқув жараёнини баҳолаш методларини онлайн-форматида тавсия қилган.
Одатий таълим жараёнига қачон қайтиш борасида вазирлик хабар бермади.
Бундан аввалроқ, 1 сентябрдан мактабларда дарслар фақат 1 синф ўқувчилари учунгина ўтказилиши маълум қилинган эди. Бошқа синфларда онлайн-форматида дарс ўтилади.