Унинг рафиқаси Светлана Тихановская 9 август куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида Александр Лукашенконинг асосий рақибига айланган эди.
Tut.by.нинг хабар беришича, бино олдидаги майдонда 5-7 минг киши тўпланди. Митинг ишитирокчилари мунтазам равишда "Қўйиб юбор!", "Кет!" дея бақирдилар. Озодлик радиосининг белорус хизмати тарқатган хабарга қараганда, микрофон олдидаги оқ-қизил-оқ рангли байроқ олдида Европа Иттифоқининг ҳам байроғи бор эди, аммо митинг иштирокчилари “бегона байроқ”ни олиб ташлашни талаб қилганларидан сўнг байроқ олиб ташланди.
СИЗО № 1 олдидаги митинг иштирокчиларидан айримлари Минскдаги намойиш тарқатилганидан сўнг ушланганлар сақланаётган Окрестина кўчасидаги вақтинчалик ушлаб туриш изолятори томон йўл олдилар.
Намойишчилар изолятор яқинидаги паркка етиб борганларида, у ерда навбатчилик қилаётган волонтерлар колонна тўсиқдан ўтмаслиги учун занжир бўлиб туриб олдилар. Волонтерлар намойишчиларга мурожаат қилиб шиорларни бақириб айтмасликларини сўрашди — аввалроқ улар кўчадан қўллаб-қувватлаш бўлаётганини билган ходимлар ушланганларни калтаклаши борасида айтишган эди.
Tut.by порталининг хабар беришича, митинг тугашидан аввалроқ иштирокчилар олдига Белорус президентлигига номзод Светлана Тихановскаянинг штаби вакили Ольга Ковалькова келган. Бироқ унинг олга СИЗО маъмурияти вакилларидан ҳеч ким чиқмади, улар "бу ерда сиёсий маҳбуслар йўқ" дейишди. Шундан сўнг намойишчилар тарқала бошладилар.
Кеча Белоруссия ИИВ баёнот бериб, изоляторда 122 нафар ушланган қолганини маълум қилди.
9 август куни бўлиб ўтган сайловнинг расмий натижаларига қараганда, Лукашенко 80 фоизга яқин овоз олган, бу ўз навбатида оммавий норозиликларга сабаб бўлди. Расмийлар бу норозиликларни бостира бошлади. Минглаб кишилар ушланди, юзлаб кишилар жароҳат олди, камида бир киши вафот этди.