Ссылки доступа

Жанаозенда сиёсий маҳбусларни озод этишга чақиришди


Жанаозенда сиёсий маҳбусларни озод этишга чақиришди 17 август акуни Мангистау вилоятининг Жанаозен шаҳрида бир гуруҳ аҳоли вакиллар ва фаоллар расмийларни сиёсий маҳбусларни озод этиш чақириғи билан марказий майдонга чиқишди.

Полиция йиғилганларни видео ва суратларга олиб четдан кузатиб турди. Маҳаллий ҳокимият ва прокуратура вакилларининг йиғилганларга айтишича, акция “ноқонуний”. Бу ҳақда Озодликка жанаозенлик Алибек Бопешов хабар қилди. Душанба куни Facebook даги ўз саҳифасида у норозилик чиқишидан эфир олиб борди, унга кўра, тадбир бир соатлар давом этган.

Фаоллар “Сиёсий маҳбусларга озодлик” шоирлари ҳамда Ержан Елшибаев, шунингдек, 2006 йили Алмати остонасидаги Шанирак воқеалари (одамлар расмийларнинг улар уйларини “ноқонуний қурилган” уй сифатида бузиб ташлашларига қаршилик кўрсатишган) дан кейин кесилган шоир ва диссидент Арон Атабек, 2016 йили ҳукуматнинг ер ислоҳотига қарши чиққан митинг қатнашчиси, атираулик фаол Макс Бокаевнинг суратларини кўтариб чиқишди.

Норозилик акциясига чиққанлар Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаевни зудлик билан маҳбус фаолларни озод қилишга чақиришди.
– Нега Арон Атабек, Макс Бокаев қамоқда? Кеча ижтимоий тармоқларда Ержан Едшибаевга босим ҳақида янгилик пайдо бўлди, – дер экан фаол аёл Кунсулу Айтешова йилдан йилга янги номлар билан тўлиб бораётган сиёсий маҳбусларнинг Қозоғистон рўйхатидаги одамларни номми ном атади.

2011 йилда полиция иш ташлаган нефтчиларни тарқатиш чоғида полиция қурол қўллаган Жанаозен ҳодисаларида томоғидан яраланган шаҳар турғуни Нурлибек Нургалиевнинг айтишича, Елшибаев ишсизлар ва кам таъминланган оилаларга ёрдам беришга урингани учун таъқибга учраган. Нургалиев Елшибаевни зудлик билан озод этишга чақирди.
Акция жойига етиб келган Жанаозен ҳокимининг ўринбосари Амангали Нурдаулетов ва шаҳар прокурори йиғилганларга акция “ноқонунийлигини” ва маҳаллий расмийларини акция ўтказилиши нияти ҳақида олдинроқ “хабардор қилиш” лозимлигини тушунтиришди. Йиғилганлар уларни эшитишни исташмади.

– Агар ҳукумат овозимизни ўчиришга уринмаса, биз ҳар куни йиғилишда давом этамиз, – дейди Айтешова.

17 август, душанба куни фаоллар гуруҳи ва Елшибаевнинг хотини у ушлаб турилган Туркистон вилояти қаоқхонасининг дарвозаси олдида акция ўтказишди. Улар унинг соғлиғи юзасидан юзасидан хавотирланиш билдирдилар ва Елшибаевни ўзларига кўрсатиш юзасидан муваффақиятсиз талабни илгари сурдилар.

Шаҳарлик турғун Ержан Елшибаев – Жанаозендаги ўтган йилги норозилик чиқишлари етакчиларидан бири бўлиб – ўтган йилнинг октябрида суд икки йил олдинги норозилик билан боғлиқ бўлмаган ҳодиса юзасидан беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Елшибаев ва унинг тарафдорлари унга қўйилган “тан жароҳати етказиш” айбловини сиёсий уйдирма деб аташди. Шанба куни ижтимоий тармоқларда Елшибаевнинг оғзи елимланган ҳолда чоп этилган видеода хабар қилишича, калтаклангани ва шафқатсиз муомала қилганлари ҳақидаги шикоятидан кейин турма ходимлари унга турли босимларни кўрсатмоқда.

67 ёшли Арон Атабек – шоир ва ёзувчи бўлиб, расмийлар фикрича, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган Алмати остонасидаги Шанирак мавзесидаги кишилар уйларини бузиш учун келган полиция кучларига қаршилик кўрсатилган 2006 йил 14 июлидаги воқеалардан кейин 18 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Тўқнашувлар оқибатида полициячи ҳалок бўлган. Расмийлар унинг ўлимида бир неча турғунларни ва шу куни Шаниракда бўлган шоир ва диссидент Арон Атабекни айблашди.

47 ёшли фаоллар Макс Бокаев ва Талгат Аян 2016 йилнинг ноябрида ўша йилнинг апрелида ер масаласида ўтказилган митингдан кейин ҳар бири беш йилдан муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди. Уларни “ижтимоий нифоқ қўзғаш”, “ёлғон ахборот тарқатиш” ва “митинглар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш”да айблашди. 2018 йилнинг апрелида Аян жазосининг ўталмаган қисмини озодликдан чеклашга алмаштиришди. 2019 йилнинг 29 июлида суд Аянни чекланган озодлик жазосидан ҳалос этди, аммо жамоат фаолиятида иштирок этишига оид таъқиқни кучида қолдирди. Макс Бокаев шартли равишда муддатидан олдин озод этиш аризасини беришдан бош тортди.

2011 йилда Жанаозенда нефтчиларнинг кўп ойлик иш ташлаши полиция кучлари томонидан куч билан бостирилди, тинч намойишчиларга қарши ўт очилди. Расмий маълумотларга кўра, Жанаозендаги ва Шетпа станциясидаги ушбу воқеаларда 17 киши қурбон бўлди, юздан зиёд инсон яраланди.

Ўтган йилнинг бошида юз берган Жанаозендаги ишсизлар норозилиги шу йилнинг январида қайта авж олди, аммо тезда фаолларга босим кўрсатилгани ҳақидаги хабарлардан кейин сўнди.
Қозоғистон расмийлари сиёсий уйдирмаларга кўпра таъқиб мавжудлигини рад этади ва мамлакатда сиёсий маҳбуслар йўқлигини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG