Ссылки доступа

Туркманистонда футбол бўйича мамлакат чемпионати тўхтатилди


Туркманистонда учинчи тур олдидан футбол бўйича мамлакат чемпионати ўйинлари, ёшлар жамоалари ва кубок ўйинлари тўхтатилди, дея хабар беради миллий футбол федерацияси сайти. Бу каби қарор сабаблари маълум қилинмади.

Озодлик радиосининг туркман хизмати буни янги турдаги коронавирус инфекцияси эпидемияси билан боғламоқда. Туркманистон расман бирорта ҳам COVID-19 ҳолати қайд қилинмаган БМТнинг аъзоларидан сўнгиси бўлиб қолмоқда. Бироқ расмийлар касаллик мамлакат ичкарисида бўлгандек кескин карантин чораларини кўрмоқда.

Бир неча ой аввал ниқоб таққан фуқароларни жаримага тортган мамлакатда, эндиликда ниқобсизлар катта жаримага тортилмоқда, – дея хабар беради Озодлик мухбири. Фуқаролардан ижтимоий масофа сақлаш талаб қилинмоқда, йўловчи ташувчи темир йўл қатновлари тўхтатилди. Самолётлар ҳаводан дезинфекция қилувчи суюқлик сепмоқда.

Бир неча ой аввал жаҳоннинг бошқа мамлакатларида, жумладан Туркманистонга қўшни мамлакатларда оммавий спорт мусобақалари тўлалигича тўхтатилган, аммо футбол биринчилиги тўхтатилимаган эди, дея эслатиб ўтади Озодлик радиосининг туркман хизмати. Ҳукумат ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақланишини “ҳавода соғлиқ учун зарарли бўлган чангларнинг кўпайиб кетгани” билан боғламоқда.

XS
SM
MD
LG