Ссылки доступа

Қозоғистонда митингда иштирок этадиган журналистлар учун қоида тасдиқланди


Қозоғистон Ахборот ва жамоат тараққиёти вазирлиги митинглар тўғрисидаги қонунчиликка киритилган баҳсли ўзгартишлар ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан танқид қилинганидан кўп ўтмай «тинч йиғилишларда иштирок этадиган журналист фаолияти тўғрисидаги қоидаларни» эълон қилди.

ИИВ ва Миллий Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган қоидаларда журналистларнинг иш тартиби нафақат регламент қилинади, балки ташқи кўриниши ҳақида ҳам талаблар қўйилган. Вазир Аида Балаева томонидан имзоланган ҳужжатда журналистларнинг махсус белгилари — жилет, қўлга тақиладиган боғич, наклейкаси —«Press» ёзувининг ҳарфлари размери, шрифти, ранги ҳам белгилаб қўйилган. Қоидада таъкидланишича, журналист «ўзи билан» хизмат гувоҳномасини олиб юриши ва камида битта белги (жилет, боғич ёки наклейка)га эга бўлиши керак. Жилет нур қайтарувчи чизиқли оч кўк рангда бўлиши керак (шу кунга қадар Қозоғистон журналистлари митингларни ёритиш учун оч яшил ёки зарғалдоқ рангли жилетларда бўлишарди, қўлга тақиладиган боғич ёки наклейкалардан фойдаланишмаган).

Журналистлар ҳодиса жойида интервью олишлари ва брифингларда иштирок этишлари учун қоидада таъкидланишича, йиғилиш иштирокчилари 200 кишидан ошиб кетса ёки ОАВ маҳаллий ижроия ҳокимият идорасига тинч намойиш ўтишидан бир иш кунидан кўп бўлмаган вақтда журналистлар сони кўрсатилган ҳолда сўровнома юборса у ҳолда хокимият «оператив пресс-марказ»ташкил қилиши керак бўлади. «Оператив пресс-марказ», қоидада таъкидланишича, лента билан чеклаб қўйилади, аммо фото-, видеосъемка ва интервью олиш имконияти яратилади. Қоидадаги пунктда, тинч йиғилиш даврида «журналистлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида журналистларни оператив пресс-марказга боришида ҳамроҳлик қилиш, журналистларни интервью олишига кўмак бериши, тинч йиғилиш иштирокчилари ва ташкилотчиларидан шарҳ олиш учун» ҳокимият ўз вакили иштирокини таъминлаши керак бўлади.

Коронавирус туфайли карантин чекловлари вақтида парламент томонидан қабул қилинган тинч намойишлар тўғрисидаги қонун июн ойи бошларида кучга кирди. Ўшанда ҳужжатни имзолаган президент Қасим-Жомарт Токаев баёнот берар экан, қонун фуқороларнинг тинч йиғилиш ўтказиш борасидаги конституцион ҳуқуқини «таъминлаши»ни айтган эди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари бу қонунни танқид қилар экан, у халқаро стандартларга зид эканини ва кўплаб чекловлар билан тўлдирилганини айтишади ва митинглар ўтказиш борасида «огоҳлантирувчи характер касб этиши» борасидаги ҳукумат баёноти шунчаки гап эканлигини таъкидлайдилар. Экспертларнинг баёнотига кўра, ҳужжатда келтирилган процедуралар аслида йиғилиш ўтказиш билан боғлиқ барча нарсалар ҳукуматдан «рухсат» олишни англатади, ҳокимликларда эса рад жавобини бериш учун кўплаб асослар бор. Бундан ташқари янги қонунга биноан ҳукуматдан келишилмаган ҳолда митинг ўтказган ташкилотчилар ва иштирокчиларга белгиланган жазони кучайтиради.

XS
SM
MD
LG