Ссылки доступа

Байден расман демократлардан президентликка номзод бўлди


Демократик партия Джо Байденни расман АҚШ президентлигига номзод сифатида кўрсатди

Бу қарор Милуокида сешанба куни бўлиб ўтган партиянинг умумиллий съездида қабул қилинди. Коронавирус эпидемиияси туфайли партия съезди “Американи бирлаштириш” шиори остида онлайн режимида ўтказилди. Овоз бериш ҳам видеоформатда ўтказилди. Виртуал қайд қилиш жараёнида АҚШ ҳудудлари ва штатларининг партия делегациялари ўзларида бўлиб ўтган праймериз натижаларини эълон қилдилар. Умумий ҳисобда Джо Байден 3,5 мингдан ортиқ партия делегатларининг овозини олди.

Джо Байден 3 ноябрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида амалдаги президент Дональд Трампнинг асосий рақиби бўлади. Сўровларга кўра, ҳозир Трамп Байденга нисбатан камроқ қўллаб-қувватлашга эга. Бу 77-ёшли Байденнинг АҚШ президентлигига учинчи уринишидир.

Съезддан бир ҳафта муқаддам Джо Байден АҚШ вице-президентлигига номзодни эълон қилди — у калифорниялик сенатор Камала Харрисдир.

XS
SM
MD
LG