Ссылки доступа

Ўзбекистонда сентябрдан аҳолини грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланади


Коронавиурсга қарши кураш штаби аъзоси, эпидемиолог Рустам Икромов сентябрь ойидан аҳлини грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланишини маълум қилди.

Расмийга кўра, респиратор касалликлари кўп кузатиладиган кузги мавсум, коронавирус эпидемияси боис, оғирроқ кечиши мумкин ва шу боис, аҳолини оммавий эмлаш жараёни учун ҳукумат даражасида ҳозирлик кўрилмоқда:

“Грипп ва пневмония чақирувчи вирусли касалликларни коронавирус билан биргаликда келиши вирусни кучайишини ва бундан ҳам оғирроқ даражага олиб келишини тахмин қилиш мумкин. Албатта, бундан одамлар ваҳимага тушмаслиги керак. Айни кунларда грипп ва пневмонияга қарши эмлаш учун ҳукумат даражасида керакли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Вакциналарни четдан олиб келиш ва жойларда эмлаш пунктларини ташкил қилиш ишлари юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Бу ишлар сентябрь ойидан бошланади".

19 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда инфекцияга чалинганлар расман 36 760, тузалганлар 32 223, ўлганлар 243 нафар. Норасмий манбалар, асл рақамлар бундан баландлигини қайд этмоқда.

XS
SM
MD
LG