Ссылки доступа

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги “зотилжам” ҳолатлари ўсишини карантин юмшатилишига боғламаяпти


Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Багдат Коджахметов ҳафта бошидан бери сўнгги бир кеча кундузда “ковидосифат зотилжам” ҳолатларининг 16 баробар кўпайишини фуқароларнинг тиббиёт муассасаларига мурожаатлари билан изоҳлади.

«Анъанага кўра кўплаб фуқаролар дам олиш кунлари, ҳатто аломатлар пайдо бўлган тақдирда ҳамтиббиёт муассасаларига боришни кейинга қолдирадилар. Бундан ташқари шанба ва якшанба кунлари поликлиникалар берк бўлади, шу сабабли душанба ва сешанба кунлари кўплаб одамлар келади», – дея баёнот берди матбуот котиби 19 август куни.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, 18 август куни мамлакатда зотилжам билан боғлиқ COVID-19 аломатилари бўлган ПЦР-тести манфий чиққан 1 081 ҳолат қайд қилинган, бир кун аввал мамлакатда бу каби зотилжамнинг 67 та ҳолати қайд қилинган эди.

Ҳукумат душанбадан бошлаб “босқичма босқич” июль ойида жорий қилинган такрорий карантин чораларини юмшатишга қарор қилди. Расмийлар буни эпидемиологик вазият “барқарорлашгани” ва тиббиёт муассасаларидаги босим камайгани билан изоҳлади.

Матбуот котиби кунлик касаллик кўрсаткичлари ошишини карантин чекловлари юмшатилиши билан боғлашга шошмаслик кераклингини айтди. «17 август куни карантин чоралари юмшатилиши эълон қилинди, аммо карантин давом этмоқда. Келаси ҳафта бошларида вазият қандай бўлишини кўрамиз», – деди Коджахметов.

Вазирликнинг маълум қилишича, августнинг илк 18 кунида мамлакатда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги «эҳтимолий коронавирус инфекцияси ҳолати» дея атаган зотилжамдан 231 киши вафот этди. Шу давр мобайнида 19 754 та «ковидосифат зотилжам» ҳолати аниқланди.

COVID-19га манфий тести бўлган коронавирус зотилжамидан вафот этганларни вазирлик 1 августдан алоҳида рўйхат қилади. Шу ой бошига қадар зотилжамдан вафот этганлар базага киритилмаган.

Март ойидан бери лаборатория бўйича 103 571 та ҳолат аниқланди, шундан 13,2 мингга яқини август бошидан бери тасдиқланди.86 минг кишининг соғайиб кетгани айтилади. Ўлим ҳолати расман 1 446та экани маълум қилинган. Бу рақамга COVID-19га тести ижобий бўлган юзлаб кишилар киритилмааган, жойларлдаги махсус комиссия хулосасига кўра бу ўлимларга бошқа касалликлар сабаб бўлган, коронавирус “йўлдош” ташхис сифатида кўрсатилган.

Ўтган ой бошларидан бери ҳукумат такрорий чекловларни жорий қилди, бунга илк ҳолатлар қайд қилинганидан кейин жорий қилинган ва икки ой давом этган чекловлар юмшатилгани ва фавқулотда ҳолат режими бекор қилингани туфайли май ва июн ойларида касаллик ҳолатлари бирданига кўтарилиб кетгани сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG