Ссылки доступа

Тожикистонда туғаётганда вафот этган аёлнинг қариндошлари ўлим сабабини аниқлаш учун эксгумация розилар (видео)


Фарида Шарифова

Кўзи ёраётган пайтда вафот этган Файзабодлик аёлнинг яқинлари туғадиган аёлнинг ўлими асл сабабини аниқлаш учун жасадни қабрдан қазиб олишга розилар. Аммо аввало улар прокуратурадан марҳуманинг қон таҳлилини Россия лабораториясида ўтказишга сўров юборишни сўрашган.

Уч фарзанднинг онаси, 30 ёшли Фарида Шарифова 16 июль куни навбатдаги, тўртинчи марта туғаётганда вафот этди.

Шифокорларнинг таъкидлашича, бемор варикоз билан оғриган ва шу касаллик ўлимга олиб келган бўлиши мумкин. Аммо унинг яқинлари бу версияга қўшилмайди ва Фариданинг ўлимида жарроҳларни айблашмоқда.

Фариданинг отаси Абдурахмон Шарифовнинг 18 августда Озодлик радиоси билан суҳбатда айтишича, чўзилиб кетган терговдан ташвишда. «Аввалига биз қизимиз туғаётган пайтда ўлган деб ўйладик. Бироқ жасадни уйга олиб келиб, ювилганидан кейин Фарида туғишга улгурмаганини, бурни ва оғзидан қон оққанини айтишди. Аёлларнинг айтишича, унинг қўлига томизгич қўйишган ва бу жой кўкариб қолган», - дейди у.

Фариданинг яқинлари унинг ва туғилишга улгурмаган фарзандининг ўлимида ўша куни навбатчиликда турган, беморга текширувсиз ва кўриксиз томизгич қўйган акушер-гинекологни айблашмоқда.

Ўша куни Файзабоддаги туғруқхонада акушер-гинеколог Шаркия Мирзоева навбатчилик қилган. Озодлик радиоси билан суҳбатда у: «марҳуманинг қариндошлари менга туҳмат қилишди, шунинг учун прокуратурага шикоят қилдим. Жасадни текширувдан ўтказиб, аёлнинг ўлими сабабини аниқлашгандан кейин сизлар билан гапплашаман», деган.

Мирзоева август бошида кўзи ёраётган аёлни ва гўдакни қутқариш учун қўлидан келган барча ишни қилгани, аммо муваффақиятли бўлмаганини хабар қилди. Ўз навбатида, Файзабод тумани марказий касалхонаси туғруқхона бош шифокори ва бош шифокор ўринбосари «раҳбарият руухсатисиз суҳбатлаша олмаслигини» таъкидлашди.

Фарида Шарифованинг қариндошлари мажорога ечим топишнинг иккита йўли борлигини айтишади. Фариданинг аммаси Зубайда Шарифованинг айтишича, прокуратура сўровига биноан Фариданинг қон ташхиси Россияга олиб борилиши керак, унинг қони кийимида қолган. «Тожикистонда бу каби ташхислар қилинмайди. Агар бу ҳам ёрдам бермаса у ҳолда биз эксгумацияга розимиз. Ўлим сабабларини аниқлаш муҳим, агар унинг ўлими табиий бўлмаса, у ҳолда айбдорлар жазога тортилиши керак», - дейди суҳбатдош.

Родные скончавшейся роженицы в Файзабаде согласны на эксгумацию
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:12 0:00

Файзабод туман Она ва бола саломатлиги марказининг икки шифокори – директор ва унинг ўринбосари – бу ҳодисадан кейин соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари томонидан ишдан бўшатилганликлпарини айтишади.

Директорнинг Она ва болага илк тиббий-санитар ёрдам масалалари бўйича ўринбосари Наргис Саидованинг айтишича, ҳозирча ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ имзоланмаган, агар буйруқ имзолангудек бўлса, у ўша заҳоти президент ва унинг администрациясига шикоят билан мурожаат қилади. «Менинг билишимча, Фарида Шарифова ҳомиладорлиги вақтида етти марта Саломатлик марказига келган ва шифокорлар кўригидан ўтган. Унда бирор бир касаллик бўлмааган. Саломатлик маркази директорининг ишдан бўшатилиш сабабларини унинг ваколати тугагани билан изоҳлашди, мени эса қобилиятсизликда айблашди, аслида мен беш йил шу мансабда ишладим. Мен врач-эндокринологман, ҳамда Она ва бола саломатлиги марказида ишлайман. Мен мансабимни сотиб олмаганман, мен раҳбарият томонидан тайинланганман, чунки ҳеч ким бу лавозимда ишлашни истамайди», - дейди суҳбатдош.

ЖССТ маълумотига кўра, Тожикистонда 100 минг чақалоқнинг ўртача 24 таси туғилиш чоғида вафот этади.

XS
SM
MD
LG