Ссылки доступа

Туркманистонда бюджет ходимлари нархи салкам $700 бўлган маҳаллий телевизорларни сотиб олишга мажбурланмоқда


Туркманистон расмийлари бюджет ходимларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган телевизорларни харид қилишга мажбурламоқда, бунинг учун пул ойлик маошдан ушлаб қолинади, дея хабар беради Озодлик радиосининг туркман хизмати.

"Фарапда бюджет муассасаларининг ходимлари маҳаллий смарт-телевизорларни сотиб олишлари юзасидан кўрсатма олишди. 32-дюймли "Толкун" телевизорларининг ҳар бири 2400 манат ($686) туради", –дея хабар беради Озодликнинг Лебап вилоятидаги мухбири.

Маҳаллий расмийлар бюджет ходимларини телевизорлар учун пуллар ҳар ойда ойлик маошларидан 500 манат ($143) миқдорида ушлаб қолинишини, телевизорларни эса фақат 2021 йил январида олишларидан огоҳлантирдилар.

Туркманистоннинг бошқа минтақаларида ҳам давлат муассасаларининг ходимлари телевизорлар сотиб олишга мажбурланмоқда. Улар ишни йўқотмаслик учун бу каби келишувга рози бўлмоқда, дея ёзади Озодлик нашри.

Туркманистоон ўтган йилнинг сўнгида смарт-телевизорлар ишлаб чиқариш режалари ҳақида баёнот берди. 32-дюйм, 42-дюйм ва 55-дюймли телевизорлар"Айдын Гиджелери" корхонаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилиши режалаштирилди. Расмийларнинг баёнотига кўра, мутахассислар хорижда ўқиб келишди.

Экспертларнинг журналистларга айтишларича, мамлакатда интернет ёмонлиги сабаб смарт-телевизорларнинг кўплаб функциялари маҳаллий аҳолининг киришиучун имконсиз бўлади.

Озодлик радиосининг туркман хизматининг таъкидлашича, телевизор сотиб олиш борасидаги талаб бюджет ходимларидан пул тўплашнинг навбатдаги тури ҳисобланади. Авваллари янги кийим, спорт жиҳозлари ва ҳудудларни ободонлаштириш учун бюджет ходимларининг маошлари ва талабаларнинг стипендияларидан ушлаб қолинарди. Турли танлов ва мусобақалар ғолиблари давлат мукофотларини олиш учун ўз ҳисобларидан пул тўлашади.

2018 йил ёзида Туркманистон хукумати баёнот берар экан, илк бор компьютер ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ва ҳатто 100 мингта компьютер ишлаб чиқарилганини маълум қилди. ​Бу йил эса, "Айдын Гиджелери" ноутбук ва планшетлар ишлаб чиқаришга киришгани эълон қилинди.

Озодлик радиосининг туркман хизматининг таъкидлашича, мамлакатда озиқ-овқат инқирози давом этмоқда, одамлар эса нон, шунингдек, нақд пул йўқлиги туфайли пул учун банкоматларда навбатда турибди.

XS
SM
MD
LG