Ссылки доступа

Қозоғистон коронавирусга қарши вакцинани "кўнгиллиларда синашга тайёр экани» борасида баёнот берди.


Дори воситалари ва тиббиёт ускуналари экспертизаси миллий маркази "Қозоғистонда COVID-19 (QazCovid-in®️)га қарши инактивизацияланган вакцина синовга тайёрлиги" борасида баёнот берди.

Вакцина "кўнгилли инсонларда қўлланилиши мумкин", дейилади Дори воситалари ва тиббиёт ускуналари экспертизаси миллий маркази хабарида.

Уларнинг айтишларича, "катта доза берилган ҳолда ҳайвонлар организимига токсик таъсири ва хавфсизлиги диққат билан ўрганилди"ва "аллергик реакция йўқлиги аниқланди".

Иккинчи босқичда октябрда QazCovidнинг клиник синовларини 200га яқин кўнгиллида бошлаш режалаштирилган.

Айни дамда жаҳон бўйлаб 100 дан ортиқ турда вакцина яратилмоқда. Аввалроқ, Қозоғистонда Россия раҳбариятининг мамлакатда коронавирусга қарши вакцина яратилгани борасидаги баёноти фаол муҳокама қилинган эди. Халқаро ҳамжамият, жумладан, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти, бу вакцина синовларнинг барча босқичларидан ўтмагани боис унинг самарадорлиги ва хавфсизлигига шубҳа билан қараган эди. Россия бу шубҳаларни инкор қилмоқда.

12 август куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев баёнот бериб, куз бошларига бориб мазкур вакцинани сотиб олиш учун Россияга делегация юборилишини маълум қилди. Бу жамиятда ташвишларга сабаб бўлди. Шундан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қозоғистон барча синовлар ўтказилмагунга қалар вакцина сотиб олишни режалаштирмаётгани борасида баёнот билан чиқди. Қозоғистон Давлат санитар врачи мамлакат бозорга биринчи чиққан вакцинани сотиб олишини маълум қилди.

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги августда баёнот бериб вакцина пайдо бўлгандан сўнг коронавирусга қарши бепул эмлаш аҳолининг11,5 фоизини – муҳтож гуруҳ вакилларини қамраб олишини маълум қилди. Вазирликнинг фикрича, қолган қозоғистонликлар давлат ёки Тиббиёт суғуртаси Жамғармаси (ТСЖ) ҳисобидан эмас, балки ўзлари вакцина олишлари керак.

ТСЖнинг мақсади – аҳолини бепул тиббиёт хизмати билан таъминлашдан иборат. Шу йил бошидан бери иш берувчилар ва ўзлари иш билан банд бўлганлар жамғармага пул – ойлик маош ва даромаднинг фоизини ўтказиб туришлари юкланди.

XS
SM
MD
LG