Ссылки доступа

Қозоғистонда сўнгги кунда «ковидосифат зотилжам» билан боғлиқ 787 та ҳолат ва олтита ўлим қайд қилинди


Сўнгги бир кеча кундузда Қозоғистонда «ковидсифат зотилжам» билан боғлиқ 787та ҳолат ва олтита ўлим қайд қилинди, дея расмийлар 20 август куни эрталаб маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, август ойининг 19 куни мобайнида Қозоғистонда зотилжам билан боғлиқ 20 541 та ҳолат ва 237та ўлим қайд қилинди, уларда COVID-19нинг клиник ва эпидемиологик аломатлари бор бўлиб, аммо ПЦР-тести манфий натижаларни кўрсатган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яқиндан бошлаб зотилжамга “эҳтимолий коронавирус инфекцияси ҳолати” сифатида қараб келади. COVID-19га манфий тести бўлган коронавирус зотилжамидан вафот этганларни вазирлик 1 августдан алоҳида рўйхат қилади. Шу ой бошига қадар зотилжамдан вафот этганлар базага киритилмаган.

2020 йилнинг етти ойида мамлакатда зотилжамнинг барча кўринишлари - бактериал, вирусли, замбуруғли (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,3 баробар кўп) билан боғлиқ 250 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди, шундан 32 минги июнда ва 157 минга яқини июлда қайд қилинди.

Март ойидан бери лаборатория бўйича 103 571 та ҳолат аниқланди, шундан 13,2 мингга яқини август бошидан бери тасдиқланди. 86 минг кишининг соғайиб кетгани айтилади. Ўлим ҳолати расман 1 461та экани маълум қилинган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнги бир кунда 15 беморнинг вафот этганини маълукм қилди. Бу рақамга COVID-19га тести ижобий бўлган юзлаб кишилар киритилмаган, жойлардаги махсус комиссия хулосасига кўра бу ўлимларга бошқа касалликлар сабаб бўлган, коронавирус “йўлдош” ташхис сифатида кўрсатилган.

Қозоғистон статистикасининг ҳаққонийлигига жамоатчилик вакиллари шубҳа билан қарайди, чунки мамлакатда тестлаштириш паст даражада экани айтилади, кўпчилик уйда даволанган ҳамда поликлиника ва шифохоналарга мурожаат қилмаган.

XS
SM
MD
LG