Ссылки доступа

Ўлгунча калтаклашди: Душанбедаги муштлашувда 24 ёшли эркак ҳалок бўлди


Бахром Якубов

Душанбедаги муштлашувда тожик пойтахтининг 24 ёшли турғуни қурбон бўлди. Фожиа ёш кишилар ўртасидаги жанжалгача бориб етган баҳс сабаб юз берди.

Тожикистон ИИВ “соғлиққа қасддан оғир зарар етказиш” гумони билан икки киши қўлга олинганини хабар қилди. Ҳалок бўлган Баҳром Якубовнинг дафн маросими 19 август куни бўлиб ўтди.

Муштлашув 18 августда куннинг иккинчи ярмида юз берди. Гувоҳларнинг айтишларича, ёш йигитлар ўртасидаги баҳс ёқалашишгача бориб етди.

Хабар берилишича, Баҳромни калтакланганлар тўрт нафар бўлган.
Баҳромнинг дўстларидан бири Мирмахмад Додовнинг айтишича, охирги марта уни воқеа арафасида учратган. "Билишимча, марҳум уни калтаклаган йигитлар билан дўстлашган эди. Олдин улар орасида можаро бўлмаган. Афтидан, қандайдир англашилмовчилик юз берган», дейди Мирмахмад.

Ёш йигитлар ўртасидаги зиддият сабаби номаълум. Бироқ Баҳром қўшниларидан бирининг исмини сир тутган ҳолда хабар беришича, зиддият афтидан, қандайдир пул қарзорлиги сабабли келиб чиққан.
Тожикистон ички ишлар вазирлигининг 18 август куни хабар қилишича, тезкор қидирув тадбирлари ўтказилиши чоғида милиция ходимлари Душанбе шаҳрида яшайдиган 19 ва 20 ёшли икки кишини қўлга олишган. Ушланганлар соғлиққа қасддан оғир зарар етказишда гумонланмоқда. «Юқорида кўрсатилган шахслар Раҳим Жалил кўчаси ҳудудида пойтахтлик 24 ёшли кишини калтаклашган. Натижада жабрланувчи жиддий жароҳатлар билан касалхонада вафот этди», дейилади ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси хабарида. ИИВ қўлга олинганлар исмини очиқламаяпти.

Баҳром Якубовнинг яқинлари юз берган ҳодисани изоҳлашмади. «Биз қотиллар устидан фақат адолатли ва муросасиз суд ўтказилишини талаб қиламиз", дейди улар Озодлик Радиоси билан суҳбатда.
Баҳром оилада ягона ўғил бўлган. Яқинларига кўра, у олий маълумотли бўлгани тўғрисидаги дипломни олиб, тўйга тайёрланаётган эди.

XS
SM
MD
LG