Ссылки доступа

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари расмийлар жиноят оламига қарши курашни бой бергани айтди


Қирғизистон хавфсизлик Кенгаши котибининг ўринбосари Омурбек Суваналиев мамлакат расмийлари жиноят оламига қарши курашда мағлубиятга учраганини айтди. Унга кўра, парламент сайловларида иштирок этишга ҳозирланаётган партиялар ортида кўплаб номзодлар хизмат қилаётган “қора кучлар” турибди.

«Ҳамма ерда Қирғизистон парламентидаги коррупция тўғрисида гапиришмоқда. Аммо коррупция бошида барчасига раҳбарлик қилаётган уюшган жиноий тўдалар тургани ҳақида ҳеч ким гапирмаяпти. Чунки эртага уларнинг бошига уриб кетишидан қўрқишади. Негаки, расмийлар уюшган жиноий гуруҳлардан мағлубиятга учрашди», - деди Суваналиев 19 август куни ўзи таркибида парламент сайловида иштирок этмоқчи бўлган «Бутун Кыргызстан» партияси қурултойида сўзлаган нутқида.

2019 йилнинг декабрида Ички ишлар вазири Кашкар Жунушалиев республикада 421 киши кирган учта уюшган жиноиий гуруҳ ҳаракат қилаётганини хабар қилган эди.

Қирғизистонда навбатдаги парламент сайловлари 4 октябрга белгиланган.

XS
SM
MD
LG