Ссылки доступа

Қирғизистон хорижликларнинг кириш тартибларини соддалаштирди


Хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахсларнинг Қирғизистонга кириш тартиблари соддалаштирилди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, Қирғизистонга қўшимча равишда ҚР олий ўқув юртларида таълим олувчи(ўқув жойидан маълумотнома кўрсатган ҳолда), доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлган, республика ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларига даволаниш учун келаётган ёки яқинларини дафн қилиш учун келаётган (ўлим факти ва яқин қариндошлик алоқадорлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этган ҳолда) хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар киришлари мумкин.

Бундан ташқари таъкидланишича, Қирғизистон Республикасида коронавирус тарқалиши билан боғлиқ оқибатларни минималаштиришга йўналтирилган иқтисодий чораларни ҳаётга татбиқ қилиш доирасида хорижий давлатлар фуқароларини киритишни босқичма-босқич тиклаш борасида қарор қабул қилинди.

«Эпидемиологик вазият барварорлашишидан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир ойда икки марта - биринчи ва ўн бешинчи саналарда хорижий давлатларнинг тегишли рўйхати тасдиқланади», - дейилади ҳукумат хабарида.

Қирғизистон коронавирус тарқалиши сабабли 17 мартдан хорижий давлатлар фуқароларини мамлакатга киришини тақиқлади. Фақат юк машиналарининг ҳайдовчилари истисно қилинди.

XS
SM
MD
LG