Ссылки доступа

Мустақиллик куни байрам тадбирлари ва тантаналар бўлмайди


Мустақилликнинг 29 йиллиги муносабати билан Ўзбекистонда байрам тадбирлари ўтказилмайди. Бу ҳақда 20 август куни ўтган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Президент матбуот хизматининг билдиришича, пандемия билан боғлиқ вазият бу йил жойларда катта йиғин ва сайиллар ўтказишни чеклаш талабини қўймоқда.

“Шунинг учун ушбу улуғ санани кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди”, -дейилади хабарда.

Айни пайтда корхона ва ташкилотларда ҳам байрам тадбирлари режалаштирилган тақдирда уларни санитария нормаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатиб ўтилди.

“Оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғида байрам кунлари қизиқарли, янги форматдаги кўрсатувлар, эшиттириш ва чиқишлар намойиш этиш борасида тавсиялар берилди”, -дейилади хабарда.

XS
SM
MD
LG