Ссылки доступа

Тихановская белорусларни иш ташлашларни давом эттириш ва кенгайтиришга чақирди


Светлана Тихановская

Беларус президентлик сайловларида Александр Лукашенконинг рақиби бўлмиш Светлана Тихановская янги мурожаат билан чиқди, у беларус корхоналари ишчиларига мурожаат қилар экан, “ўғирланган овозимизни ҳукумат эшиттишига мажбурлаш учун” иш ташлашларни давом эттириш ва кенгайтиришга чақирди.


"Иш ташлашлар диктатурани бурчакка қисиб қўяди, юрагини жароҳатлайди. Шу сабабли ҳозир сизларни турли усуллар билан ажратиб ташлаш ва уриштириб қўйишга уринишмоқда. Агар биз биргаликда бўлсак, бу режимнинг имконияти қолмайди", — дея баёнот берди Тихановская. Унинг ишонишича, иш ташлашлар "мутлоқо легаль ва режимга қарши кучли қуролдир". "Иш ташлашларни давом эттиринг ва кенгайтиринг, қўрқманг, ҳамда бирлашинг. Билинг, сиз ёлғиз эмассиз, диктатурани қўрқувда қолдиринг. Бутун Беларусь сиз билан" - деди Тихановская. У шунингдек, ишлаб чиқариш тўхтаб қолгани боис ишдан айрилганларни қўллаб-қувваташ жамғармасига миллионлаб пуллар ўтказилаётганини билдирди.

"Мақсадимиз оддий: зўравонликларни тўхтатиш, сиёсий маҳбусларни озод қилиш ва янги, шаффоф, эркин ва адолатли сайловларни ўтказишдан иборат. Биргаликда катта кучмиз. Бу куч олдида бирор бир диктатура бардош бера олмайди. Ёдда тутинг: фақат биргаликдагина мамлакатни ҳаёт учун қура оламиз", - дея баёнот берди 9 август куни бўлиб ўтган президенлик сайловида Лукашенконинг рақиби бўлган Светлана Тихановская .

Беларусда мухолифат ва унинг тарафдорлари, шунингдек бошқа фуқароларнинг МСК томонидан Александр Лукашенко ғолиб бўлгани эълон қилинган сайлов натижалари тан олинмаганидан кейин сиёсий инқироз юзага келди. Ўн минглаб Беларус фуқаролари Александр Лукашенконинг истеъфосини, сиёсий маҳбуслар ва норозилик акциялари вақтида ҳибсга олинганлар озод қилинишини талаб қилиб норозилик намойишига чиқди. Ўнлаб корхоналар, жумладан етакчи корхоналар ходимлари иш ташлангани борасида баёнот берди.

XS
SM
MD
LG