Ссылки доступа

Коррупцияга қарши кураш фонди: полиция Навальнийни беҳуш қилган заҳарни топди


Транспорт полицияси Алексей Навальнийни заҳарлашган моддани топган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши кураш Фонди (ФБК) директори Иван Жданов хабар қилди.

Иван Жданов матбуот қаршисига чиқиб, эндигина касалхонадаги полиция ходими Алексей организмида нафақат ўзи, балки атрофдагилар учун хавфли заҳар топилганини хабар қилганини гапириб берди. Заҳар номини айтишмаяпти, чунки бу “тергов сири”. Шифокорлар хабарга муносабат билдирмаяпти.

Унга кўра, полиция ходимаси тергов сири эканлигига таяниб, Навальнийга ва унинг рафиқаси Юлияга модда номини ошкор этишдан бош тортган. Аммо у бу модда нафақат Алексей Навальний, балки унинг атрофидагилар учун ҳам хавфлилигини, “атрофдаги барча инсонлар ҳимоя костюмида бўлиши кераклигига” аниқлик киритди.


Омск касалхонаси Бош шифокори, Ждановга кўра, полиция хабарига: “Топдикда, топдик”, дея жавоб қайтарган.

Навальний рафиқаси эри қолаётган Омскдаги 1 рақамли тез ёрдам шифохонасига ишонмаслигини айтган. Унинг ҳисоблашича, шифокорлар “Алексей организмидаги кимёвий модда йўқ бўлиб кетиши учун” сиёсатчини атайин клиникада ушлаб туришибди ва Европага даволаниш учун кетишига рухсат беришмаяпти.

Жума куни эрталаб Дмитрий Карбишев номли Омск аэропортига комада қолаётган Алексей Навальнийни Германияда даволаш учун кўчиришга самолёт етиб келди. Бу ҳақда РБК га аэропорт матбуот хизмати хабар қилди.

Заҳарланган куни эрталаб Навальный Томскдан Москвага қайтаётганди. Самолётда ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Бортни шиошилинч тарзда Омскда қўндиришди. Мухолифатчини касалхонага жўнатишди. У беҳуш ҳолатда бўлиб, сунъий нафас олдириш аппаратига уланган. Шифокорлар ҳозирча Алексей Навальний ташҳисини хабар қилишмади.

Тарафдорларининг фикрича, сиёсатчини токсинлар билан заҳарлашган.

XS
SM
MD
LG