Ссылки доступа

Тожикистонда тўрт ёшли қизчани зўрлаш юзасидан иш теров қилинмоқда


Турсунзода шаҳар прокуратураси тўрт ёшли қизчани зўрлаш тўғрисидаги ишни тергов қилмоқда. Ҳозир содир бўлган барча ҳолатларни аниқлашга йўналтирилган керакли ҳаракатлар ўтказилмоқда, ҳозирча ҳеч ким қўлга олинмаган, дея хабар беради прокуратурадагилар.

Тергов қизнинг онаси жиноятни собиқ эрининг иниси амалга оширгани ҳақидаги мурожаатдан кейин бошланган.

Турсунзодалик 25 ёшли аёл М.М. (этика нуқтаи назардан исми ошкор этилмаяпти) 20 август куни Озодлик радиоси билан суҳбатда тўрт ёшли қизининг зўрланиши август бошларида собиқ эрининг ота-онаси уйида юз берганини айтди.

«Эрим билан уч йил олдин ажрашганмиз, у менга алимент тўлайди ва шунинг учун қизим билан учрашишга ҳақли. Ийди Қурбон (қуобонлик байрами) арафасида эримнинг укаси ва синглиси қизимни у билан айланиш учун ўзлари билан олиб кетишди. Эртасига менга собиқ қайнотам қўнғироқ қилиб қизим касал бўлиб қолганини айтди. Мен қизимни касалхонага олиб бордим. Шифокорлар кўп соатли операциядан кейин қиз зўрланган бўлганини хабар қилишди», ҳикоя қилади у.

Онанинг сўзларига кўра, суд-тиббий экспертиза қизнинг номусига тажовуз қилинганини тасдиқлади.

Аммо М.М.нинг собиқ эри оиласи зўрланганлик айбловларини рад этмоқда. Жиноятга шерик бўлишда гумон қилинган қизнинг аммаси О.Х. Озодлик радиоси билан телефон орқали мулоқотда қийноқлар остида иқрорлик кўрсатмаси берганини айтди. Унга кўра, М.М. собиқ эрининг оиласидан қасд олиш учун зўрлаш ишини ўйлаб топган.

Турсунзода шаҳри прокуратурасида Тожикистон Республикаси жиноят кодексининг 141 моддаси (16 ёшга етмаган шахс билан жинсий қўшилиш ва жинсий хусусиятдаги бошқа ҳаракатлар) бўйича жиноий иш қўзғатилганини тасдиқлашган. Ҳозир маҳаллий ички ишлар бўлими ходимлари томонидан содир бўлган ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлашга қаратилган керакли ҳаракатлар ўтказилмоқда, ҳозирча ҳеч ким ушланмаган, хабар беради прокуратурадагилар.

"Ташабусси ҳуқуқӣ" («Ҳуқуқий ташаббус») жамоат фонди ва "Корвони умед" («Умид карвони») ташкилоти хабар қилишича, аёлни ва унинг қизини адвокат билан таъминлашган. Шанба куни адвокат Тожикистон Бош прокуратурасига ариза топширади.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, бу сўнгги ойда вояга етмаган қизларга нисбатан зўрлаш ва тегажоқлик қилиш билан боғлиқ бешинчи бешинчи ҳолат.

Тожикистонда зўрлаш 12 дан 25 йилгача озодликдан маҳрум этиш ёки ўлим жазоси ёда бир умрлик қамоққа ҳукм қилиш билан жазоланади. Аммо 2004 йилдан бери республикада олий жазони ижро этишга мораторий жорий этилган.

XS
SM
MD
LG