Мазкур ДАН ходими иштирокидлаги видеоролик ижтимоий тармоқларга “Қозоғистонлик ҳайдовчининг тожик полициячиси билан баҳси” номи остида жойлаштирилди.
ИИВнинг хабар қилишича, ДАН ходими Ислом Маҳкамовнинг ишдан бўшатилгани ҳақидаги буйруқ икки ҳафта муқаддам имзоланган.
Вазирликнинг ходими Радио Озоди билан суҳбатда айтишича, ДАН инспекторининг қозоғистонлик ҳайдовчи билан баҳслашаётгани акс этган ролик эълон қилинганидан сўнг Ички хавфсизлик Бошқармаси томонидан хизмат суриштируви ўтказилди, унинг хулосаларига кўра, Маҳкамов ДАНда хизматидаги фаолиятинидавом эттириш ҳукуқига эга эмас, деган қарорга келинди.
Ислом Маҳкамов, 27 йил Давлат автоинспекциясида ишлаганини, аммо ишдан бўшатилиши масаласида эътироз билдирмаслигини айтади.
Икки дақиқалик видеода ДАН инспектори юк автомобилини тўхтатгани ва ундан рақамларни ечиб олаётгани акс этган. Ўзини Қозоғистон фуқороси дея таништирган машина ҳайдовчиси ўзининг танаси билан Маҳкамов бошқарган Йўл патрул хизматига тегишли автомобил йўлини тўсади, сўнг қисқа баҳсдан сўнг куч билан рақам белгисини олади ва мазкур видеороликни суратга олган тожик йўловчилари бўлган машина кабинасига ўтиради. ДАН инспектори ўз автомобилига ўтириб кетар экан, ҳайдовчига нисбатан қўпол сўзлани айтиб сўкинади.
Ролик ижтимоий тармоқларда қизғин реакцияга сабаб бўлди ва мунозараларнинг кўпчилик иштирокчилари ЙПХ инспектори ҳатти ҳаракатларини қоралаб чиқди.
Ислом Маҳкамов ўзининг ҳаракатларини изоҳлар экан, ҳайдовчи хорижлик бўлганини ва шу сабабли унга нисбатан жарима солмоқчи бўлмаганини айтади. Унинг қўшимча қилишича, қозоғистонлик ҳайдовчи катта тезликда ҳаракат қилган ва йўл ҳаракати қоидаларини бузган.
"Мени ички ишлар идораларидан бўшатишди. Менинг айбим меҳмонимиз бўлган хорижлик ҳайдовчини жазоламаганим бўлди,Тожикистонда меҳмонларни ҳурмат қилмас эканлар деган хаёлга бормаслиги учун уни қўйиб юборандим. Бу менинг хатоим бўлди", - дейди Маҳкамов.