Ссылки доступа

Қозоғистонда 10 йил қамоққа ҳукм қилинган ва Қирғизистонга топширилган собиқ депутат муддатдан аввал озодликка чиқди


Жоғорку Кенеш собиқ депутати Дамирбек Асылбек уулу озодликка чиқди. Бу ҳақда «Азаттық» радиосига ҚР Жазони ижро этиш Давлат хизмати маълум қилди.

Қозоғистонда Асылбек уулу жиноий тўда ташкил қилгани ва контрабанда билан шуғуллангани учун жазога тортилган эди, кейинроқ Қирғизистон суди ҳам ҚР суди қарорини ўзгартирмади ва уни ўн йил озодликдан маҳрум қилди. У жазони СИЗО-1 ўтаётган эди. Озодликдан маҳрум қилиш муддати 2018 йилнинг 15 февралидан ҳисобланарди.

Собиқ депутатнинг озод қилиниши билан боғлиқ тафсилотлар номаълум.

Асылбек уулунинг ушлангани 2018 йил 16 февралида маълум бўлди, ўшанда Қозоғистон Бош прокуратураси Қозоғистон куч ишлатар тизимлари “божхона соҳасида” махсус амалиёт ўтказганини маълум қилди. Ушланган 29 нафар гумондор орасида Қирғизистоннинг уч нафар фуқороси ҳам бор эди.

Бу иш бўйича суд жараёни Олмаотада 2018 йил 19 октябр куни бошланди. Собиқ депутат билан бирга судланувчилар ўриндиғида 11 киши ўтирди. Уларга нисбатан Хитойдан Қозоғистон ва Россияга ноқонуний равишда маҳсулот олиб ўтиш билан шуғулланган «иқтисолий контрабанда» ва “трансмиллий уюшган гуруҳ”га алоқадорлик айби қўйилди.

2019 йил 18 ноябр куни Дамирбек Асылбек уулу Қозоғистондан Қирғизистонга экстрадиция қилинди.

XS
SM
MD
LG