Ссылки доступа

Тошкентда озод этилган журналист Бобомурод Абдуллаев президент Шавкат Мирзиëевга видеоташаккур билдирди (видео)


Бобомурод Абдуллаев.

22 август куни Бишкекдан Тошкентга олиб келинган Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари тарафидан саккиз соат сўроқ қилиниши ортидан уйига қўйиб юборилди.

22 август куни эрталаб Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) Ўзбекистон сўровига биноан журналист Бобомурод Абдуллаевни Тошкентга топширди.

Қўмита Ўзбекистон томони журналистга ҳимоя учун барча имкониятларни тақдим этишга, қийноқ қўлламасликка, шафқатсиз муомала қилмасликка ҳамда зарур бўлган тақдирда, керакли тиббий ёрдам кўрсатишга кафолат берганини маълум қилди.

Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Гавҳаржон Мадаминова Озодлик билан суҳбатда ўғлининг озод этилганидан қувончи чексиз эканини айтди.

- Тошкентдаги қизим телефон қилиб шу хушхабарни айтди. Бобомурод билан ҳам гаплашдим. "Она, мени қўйиб юборишди, хотиржам бўлинг ҳаммаси яхши. Хоразмга ҳам боришим мумкин", деди. Жиноят иши ёпилганми ёки яна терговга чақиришадими, билмаймиз. Чарчаб келгани учун, саволга тутмадик, дамини оляпти, - деди Мадаминова.

Ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаев 9 август оқшомида Бишкекдаги кафелардан бирида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинганди. МХДҚ журналистнинг Ўзбекистон сўровига кўра ушланганини билдирган.

10 август куни Бишкекнинг Биринчи май туман суди Б. Абдуллаевни 8 сентябргача ҳибсда сақлаш бўйича қарор чиқарган. Суд қарорига кўра, журналист бу муддат ичида МХДҚнинг тергов ҳибсхонасида ушлаб туриладиган бўлган.

Мазкур суд олдидан Бобомурод Абдуллаев қирғизистонлик журналистларга ўзбек расмийлари томонидан “Қора мерган” тахаллуси билан ёзаётган шахс сифатида гумонланаётганини айтган, бироқ ўзининг бу тахаллус остида мақолалар ёзганини қатъиян рад этган.

Эслатиб ўтамиз, 22 август куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) Ўзбекистон сўровига биноан журналист Бобомурод Абдуллаевни Тошкентга топширганини маълум қилди.

Қўмитанинг қайд этишича, Ўзбекистон томони журналистга ҳимоя учун барча имкониятларни тақдим этишга, қийноқ қўлламасликка, шафқатсиз муомала қилмасликка ҳамда зарур бўлган тақдирда, керакли тиббий ёрдам кўрсатишга кафолат берган.

22 август куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) Ўзбекистон сўровига биноан журналист Бобомурод Абдуллаевни Тошкентга топширганини маълум қилди.

Қўмитанинг қайд этишича, Ўзбекистон томони журналистга ҳимоя учун барча имкониятларни тақдим этишга, қийноқ қўлламасликка, шафқатсиз муомала қилмасликка ҳамда зарур бўлган тақдирда, керакли тиббий ёрдам кўрсатишга кафолат берган.

Абдуллаевнинг онаси Гавҳаржон Мадаминованинг айтишича¸ ўғли 22 август куни маҳаллий вақт билан кечки 23.15да Тошкентдаги синглисининг уйига кириб келган.

Маҳаллий вақт билан тунги соат 12 лар атрофида кун.уз нашрининг ижтимоий тармоқдаги каналларида Бобомурод Абдуллаевнинг президент Шавкат Мирзиëевга ташаккур билдирилган видеомурожаати пайдо бўлди.

3 дақиқали видеомурожаат "Бобомурод Абдуллаев онасининг илтимосини инобатга олгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди "¸ деган сарлавҳа билан тақдим этилди.

Абдуллаев ўз сўзини Мирзиëев олиб бораëтган сиëсатнинг нақадар инсоний ва инсонпарварлигига ўз ҳаëтида икки марта амин бўлганини айтиш билан бошлайди.

Бобомурод Абдуллаев видеомурожаатида онасининг илтимосини ерга қолдирмагани учун президентга миннатдорчилик билдириш баробарида¸ Шавкат Мирзиëев олиб бораëтган "инсоний ва инсонпарвар" сиëсатни қўллашини айтади.

Бобомурод Абдуллаевнинг онаси¸ 73 яшар Гавҳаржон Мадаминова 11 август куни президент Шавкат Мирзиëевга видеомурожаат қилди.

Ўзбекистон прокуратураси сўровига биноан Бишкекда ҳибсга олинган журналистнинг онаси¸ ўғлининг “душманлари унга туҳмат қилаëтгани”ни таъкидлаб¸ бу вазиятдан ўғлини фақат президентгина олиб чиқиши мумкинлигини айтади.

Бобомурод Абдуллаевнинг Бишкекда ҳибсга олингани хабари чиқиши ортидан бир гуруҳ нуфузли халқаро ташкилотлар қирғиз ҳукуматига мурожаат қилиб¸ уни зудлик билан озод этишни сўради.

Журналист Бобомурод Абдуллаев Қирғизистонга шу йил февралида Марказий Осиёдаги Америка университети таклифи билан 4 ойлик ўқишга келган, бунга қадар эса у Германияда таҳсил олган. Аммо коронавирус пандемияси туфайли чегаралар ёпилиб қолгани учун у ўқишини давом эттириш учун Бишкекдан Европага учиб кетолмай қолган.

Ўзбекистонлик журналист Бобомурод Абдуллаев 9 август оқшомида Бишкекдаги кафелардан бирида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинганди. МХДҚ журналистнинг Ўзбекистон сўровига кўра ушланганини билдирган.

10 август куни Бишкекнинг Биринчи май суди Б. Абдуллаевни 8 сентябргача ҳибсда сақлаш бўйича қарор чиқарган. Суд қарорига кўра, журналист бу муддат ичида МХДҚнинг тергов ҳибсхонасида ушлаб туриладиган бўлган.

Саккиз кун аввалги суд олдидан Бобомурод Абдуллаев қирғизистонлик журналистларга ўзбек расмийлари томонидан “Қора мерган” тахаллуси билан ёзаётган шахс сифатида гумонланаётганини айтган, бироқ ўзининг бу тахаллус остида мақолалар ёзганини қатъиян рад этган.

Айни пайтда, қайд этиш жоизки, Б. Абдуллаев қўлга олинганидан бери “Қора мерган”нинг Телеграм тармоғидаги аккаунтида олтита мақола ёйинланди. Мазкур мақолаларнинг сўнггиси 17 август куни чоп қилинган.

Выдаст ли Бишкек Ташкенту оппозиционного журналиста?
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:44 0:00

Эслатиб ўтамиз, журналист Бобомурод Абдуллаев 2017 йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинган. Шундан сўнг у 2011 йилдан "Усмон Ҳақназаров" имзоси остида "амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи" мақолалар чоп этиш ва Ўзбекистонда "инқилоб қилиш"га уринишда гумон қилиниб, судланган. Маҳкама давомида Бобомурод Абдуллаев ўзининг Усмон Ҳақназаров тахаллуси остидаги мақолаларнинг аксарияти муаллифи эканини тан олган, бироқ ўзи ёзган мақолаларда давлат тўнтаришига чақириқ бўлганини рад этган. Шу билан бирга, судда журналистга нисбатан тергов давомида қийноқ қўлланилгани қайд этилган.

Прокурор Б.Абдуллаевга 5 йиллик қамоқ жазоси сўраган. Бироқ 2018 йил 7 май куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида бўлиб ўтган маҳкамада журналист Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159- моддаси, 1- қисми, “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор топилиб, унга иш ҳақининг 20 фоизини давлатга ўтказиш ва 3 йилга ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш жазоси тайинланган ҳамда суд залидан озод қилинган. Журналистнинг ҳибсда сақланган 221 кун эътиборга олиниб, судда бу муддат белгиланган жазо муддатидан чиқариб ташлаган.

XS
SM
MD
LG