Ссылки доступа

Қирғизистонда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасининг II босқичи старт олди, у бутун мамлакатни қамраб олади


Қирғизистонда бутун мамлакатни қамраб оладиган “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасининг иккинчи босқичи старт олди.

Қирғизистон Республикаси алоқа ва ахборот технологиялари Давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар қилишича, 1 августда “Ақлли шаҳар” лойиҳасининг таркибий қисми бўлган “Хавфсиз шаҳар” нинг иккинчи босқичини амалга ошириш мақсдида Бишкек шаҳридаги Аликулов ва Ахунбаев кўчалари кесишган нуқтада синов тариқасида “Чоораҳа” стационар аппарат-дастурий мажмуасини ишга тушириш учун қурилиш-монтаж ишлари бошлаб юборилган эди.

Қўмита маълумотига кўра, “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасининг икинчи қисми Қирғизистон Республикасининг барча ҳудудини қамраб олади: 7 та вилоят, республика аҳамиятига молик 2 шаҳар, вилоят ва туман аҳамиятидаги 15 шаҳар, 73 аҳоли пункти. Унинг амалга оширилиши доирасида 306 та нуқта (266 стационар ва 40 та кўчма) ни аппарат-дастурий комплекслар билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда. Ҳаммаси бўлиб 3 мингга яқин турли турдаги видеокамералар ўрнатилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрида алоқа ва ахборот технологиялари Давлат қўмитаси Бишкекда ва бутун республикада янги камералар ўрнатишни кўзда тутган “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошириш учун Хитойнинг Shenzhen Sunwin Intelligent Co. Ltd. компанияси билан шартнома имзолаган эди. Хитой компанияси энг кам - 2 млрд 654,558 млн сом (38 млн доллар) миқдорида сумма таклиф қилиб ғолиб бўлди. Ижрочи лойиҳани 12 ой мобайнида босқичма-босқич амалга ошириш мажбуриятини олган.

XS
SM
MD
LG