22 август куни ижтимоий тармоқларда эри томонидан мунтазам калтакланиб, хўрланиб келинган аёл тўғрисидаги видео тарқалган эди.
ИИБнинг маълум қилишича, шундан сўнг зудликда суриштирув ҳаракатлари олиб борилган ва видеода акс этганларнинг шахси аниқланган.
“Жабрланувчи аёл Самарқанд шаҳар Термиз кўчасида яшовчи 1995 йилда туғилган М. эканлиги маълум бўлди. Аниқланишича, М. турмуш ўртоғи 1985 йилда туғилган Ш. билан 2012 йилда шаръий никоҳдан, 2015 йилда ФХДЁ бўлимидан қонуний никоҳдан ўтиб яшаб келган. Ўрталаридаги оилавий келишмовчиликлари сабабли М., Ш. томонидан калтакланиб, қийноққа солиниб келинган”, -дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳимояга олинган аёл ва унинг фарзандларига малакали психологлар ёрдам кўрсатмоқда. Бундан ташқари аёлга моддий ёрдам ҳам берилгани қайд этилди.
Аёлнинг эрига нисбатан эса жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.