Ссылки доступа

Қозоғистонда бир кеча кундузда 175 киши COVIDга, 84 киши зотилжамга чалинди


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, улардан 68 нафари аломатсиз бемор ҳисобланади.

Энг кўп беморлар Шарқий Қозоғистон (28), Қарағанда (20) ва Отирау (15) вилоятларида қайд қилинди.

Бир кеча кундузда 175 нафар беморнинг қайд қилиниши иккинчи карантин жорий қилинган даврдаги энг паст кўрсаткичдир. Паст кўрсаткич март ва апрелда қайд қилинган эди, ўшанда бир кунда юз кишигача қайд қилинарди, касалланганлар сони бўйича чўққи 3000–3500 беморни ташкил қиларди.

Бир кеча кундузда Қозоғистонда “ковидсифат зотилжам” билан боғлиқ 84 та ҳолат қайд қилинди. Икки киши вафот этди, 823 нафар бемор соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги зотилжамни 1 августдан бошлаб қайд қила бошлаган статистикага кўра 24 август ҳолатига кўра, 22 744 бемор қайд қилинди, ўлим ҳолати 258 тани ташкил қилди, соғайганлар сони 4 519 кишига етди.

Коронавирус инфекциясидан 10 597 киши даволанишда давом этмоқда, улар орасида 52 нафар бола бор. Стационарларда 5 673 нафар бемор, амбулатор даволанишда 4 924 нафар бемор бор. 309 кишининг аҳволи оғир, 70 нафари ниҳоятда оғир экани, 50 нафар бемор ИВЛ аппаратига улангани айтилади.

Мамлакатда коронавирусга умумий ҳисобда 104 718 киши чалинган. Бу рақамга вирус мавжудлиги ПЦР-тести орқали тасдиқланганлар киритилган.

24 август ҳолатига кўра, вафот этганлар сони 1 523 нафарни ташкил қилади.

Сўнгги бир кеча кундузда шифохоналардан 1 509 коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқарилди. Энг кўп соғайганлар Нур-Султонда — 497 киши.

Соғайганларнинг умумий сони 92 598 минг кишини ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG