Ссылки доступа

Нур-Султонда қарздорлар кредит амнистиясини талаб қилмоқда (видео)


Турли шаҳарлардан келган бошига муаммо тушган бир гуруҳ қарздорлар 24 август куни президент қароргоҳи - Оқўрда яқинида тўпландилар. Одамлар ўзларининг қарз юки камайтирилишини ва ипотека бўйича қарздорлик кечиб юборилишини талаб қилмоқда.

Фаоллардан бири Қанағат Такееванинг айтишича, ипотека кредитларини қайта молиялаш учун хукумат 44,6 миллиард тенге ажратган. Қўллаб-қувватлаш дастури ишлади, аммо узоқ йиллар мобайнида кредит талаблари юмшатилишига эришган фуқоролар давлат ёрдамидан бебаҳра қолди.

— Биз яна қуруқ қолдик. Банклар бизни қайта молиялашдан воз кечди. Бирорта ҳам банк рози бўлмаяпти. Пул ажратилди, аммо унга ишониб бўлмайди. Биз бекорчиликдан кўчага чиқмаймиз. Бизга эътибор қаратишларига умид қилган ҳолда кўчага чиқамиз. Ростини айтсаму ёққа, бу ёққа боришдан чарчадик, — дейди фаол аёл.

Банклар қарздорлари орасида ягона бошпанасидан айрилган ва бегона бурчаклар бўйлаб дайдиб юрганлар ҳам бор. Қанағат Такеева биринчи навбатда ўшаларга ёрдам берилишини сўрамоқда:

— Бизларни қашшоқ ва тиланчи дея аташаётганини эшитиб ва кўриб турибмиз. Агарбанклар ягона бошпанани тортиб олиб одамларни ҳар томонга жўнатган бўлса нима қилиш керак. Хукумат одамларни шу куйга солди!

Норозиликка чиққанлар «Кредит амнистиясини талаб қиламан», «Қарздан воз кечиш халқни қутқаради», «Хусусий суд ижрочилари йўқолсин» деган ёзувлари бўлган футболкаларни кийиб олган эди. Тўпланганлар ниқобда бўлиб, ижтимоий масофани сақлашга ҳаракат қилдилар.

Митинг қилувчилар олдига пойтахтнинг Есильск туман хокимиятининг вакили чиқди ва йиғилиш ноқонуний эканлигидан огоҳлантирди. Полиция узоқда туриб ҳодисани кузатиб борди, аммо аралашмади.

Орадан кўп ўтмай одамлар президент ёрдамчисиТамара Дуйсенова билан учрашиш мақсадида президент маъмурияти томон йўл олдилар. Митингга чиққан гуруҳ аъзоларидан уч нафари аризаларини қолдиришди.

Такееванинг айтишича, президент ёрдамчиси 25 август куни қарздорлар билан онлайн-конференция ўтказишга ваъда берди. Дуйсенованинг таъкидлашича, онлайн -конференцияга Олий суд, Миллий банк, Адлия вазирлиги, хусусий суд ижрочилари палатаси ва Бош прокуратура вакиллари қўшилади.

XS
SM
MD
LG