Ссылки доступа

Немис клиникаси Навальний заҳарланганлигини тасдиқлади


Германиянинг Charité клиникаси шифоркорлари россиялик муҳолифатдаги сиёсатчи Алексей Навальний холинэстераз ингибиторлар гуруҳига оид моддадан заҳарланганини тасдиқлашди, дея хабар беради твиттерда унинг матбуот котиби Кира Ярмиш.

Немецкая клиника: Навальный был отравлен
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:37 0:00

"Клиник маълумотлар холинэстераз ингибиторлари деб номланувчи фаол моддалар гуруҳига оид моддадан маст бўлганлигини кўрсатмоқда. Аниқ модда ҳозирча номаълум, шу сабабли яна битта экспертиза ташкиллаштирилди", – дея хабар берди Берлин шифохонаси матбуот хизмати.

Навальний организимида холинэстераз ингибиторлари борлиги бир неча бор мустақил лабораторияларда аниқланди, шу сабабли сиёсатчига антидот – атропин белгиланди.

Шифокорларнинг таъкидлашларича, Навальний ҳамон сунъий кома ҳолатида бўлиб турибди, унинг ҳаёти ҳавф остида эмас.

Кира Ярмишнинг ёзишича, сиёсатчининг аҳволи барқарор.

Ярмишнинг хабар қилишича, Навальнийнинг заҳарланиши юзасидан жиноий иш ҳозирча очилмади. Бу борадаги аризани улар пайшанба куни беришган эди, терговчилар уч кун мобайнида қарор қабул қилишлари керак эди, аммо ҳамон бу борада қарор қабул қилинмаган.

20 август куни эрталаб Навальний Москвага парвоз вақтида самолётда ўзини ёмон ҳис қилган. Самолёт Омскка қўнди, бу шаҳарда муҳолифатчи маҳаллий шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилди. У икки кун комада бўлди. Унинг маслакдошларининг сўзларига қараганда, сиёсатчи чойга аралаштирилган токсин билан заҳарланган бўлиши мумкин.

Аммо Омскдаги №1 тез ёрдам шифохонаси бош шифокори Александр Мураховский 21 август куни баёнот бериб, Навальнийнинг оғир аҳволга тушишига моддалар алмашинуви сабаб бўлганини айтди ва муҳолифатчининг организмида ҳеч қандай заҳар топилмаганини билдирди. №1 Тез ёрдам шифохонаси шифокорлари (БСМП №1) шунингдек, Навальний"барқарор оғир аҳволда" эканлиги ҳақида баёнот бердилар ва шу билан бирга самолёт келганига қарамай уни Германияга олиб кетилишига рухсат беришмади.

Навальнийни комага тушиб қолган беморларни олиб кетишга мўлжалланган Cinema For Peace жамғармасига тегишли махсус тиббиёт самолёти Германияга олиб кетди.

Германия канцлери Ангела Меркель ва ташқи ишлар вазири Хайко Маас Россия расмийларига мурожаат қилиб муҳолифатчи Алексей Навальнийнинг заҳарланишига оид барча деталларни зудлик билан тергов қилишга, айбдорларни топиб, жазога тортишга чақирдилар.

"Россия сиёсий муҳолифатида жаноб Навальнийнинг роли эътиборга олинган ҳолда хукуматдан ҳозир зудлик билан бу жиноятнинг икир-чикиригача тергов қилиш талаб қилинади – бу иш шаффоф бўлиши керак" – дейилади Меркель ваМаас баёнотида.

XS
SM
MD
LG