Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.
Қарорга лойиҳасига асосан 2021 йил 1 августдан 2022 йил 1 декабрга қадар қоида тариқасида республика бўйлаб маъмурий-ҳудудий тузилиш, топономик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш вақтинча тўхтатиб турилиши белгиланган. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни
жалб этилиши кўзда тутилган.
Давлат статистика қўмитаси сайтида ушбу кампаниянинг ўтказилиши сабабларидан бири деб, "Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш истаги замонавий иқтисодиётнинг асосий манбаи – мамлакатнинг инсоний салохияти хақида билмасдан амалга оширилмайди албатта", деб айтилмоқда.
"Бизнинг вазифамиз мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш орқали кучлироқ бўлишдир. Бунинг учун аҳолининг таркиби, унинг иқтисодий фаоллиги, таълим даражаси ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишимиз керак" – дейидажи хабарда.