Ссылки доступа

Ростов-Дон ва Самарадан ўзбекистонликлар поездларда олиб келина бошланди


Россиянинг Самара ва Ростов-Дон шаҳридан ўзбекистонлклар поездларда ватанига олиб келинмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан ҳамда Самара вилоятидан олиб келиш учун “Тошкент-Ростов-Дон-Тошкент” ва “Тошкент-Кинель-Тошкент” темир йўл рейсларини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мазкур қарор асосида 23 август куни 927 нафар ўзбекистонлик поездда “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган.

“Ўзбекистон темир йўллари”нинг яна бир поезди Самара вилоятининг “Кинель” станциясига 24 август куни етиб келган. У ҳам ўзбекистонилкларни олиб Тошкентга йўлга чиқади.

“Ватанимизга қайтиб келганидан сўнг Ўзбекистон фуқаролари Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда карантинда бўлишлари шарт”, -дейилади расмий маълумотда.

XS
SM
MD
LG