Ссылки доступа

Чирчиқда ўзини каналга ташлаган аёл қутқариб қолинди


Чирчиқда ўзини каналга ташлаб чўкиб ўлмоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди. Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг билдиришича, ҳодиса 24 август куни содир бўлган.

24 август куни тахминан соат 16:30 ларда 1992 йилда туғилган Н.К., исмли аёл 1989 йилда туғилган турмуш ўртоғи Ф.Ж., билан жанжаллашиб қолган. Аёл жаҳл устида Чирчиқ шаҳар Заковат кўчасидаги Бўзсув каналининг кўпригидан ўзини сувга ташлаган.

“Соат 16:49 да ушбу ҳолатни кўрган артофдаги фуқаролар зудлик билан Чирчиқ шаҳар Фавақулодда вазиятлар бўлими 8 ёнғин-қутқарув қисмига хабар беришган”, -дейилади хабарда.

Шунлан сўнг бир гуруҳ қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, аёлни қутқариб қолишган. Воқеа жойига етиб келган тез-тиббий ёрдам ходимлари томонидан аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Билдирилишича, ҳозирда фуқаро Н. К.,нинг аҳволи яхши.

XS
SM
MD
LG