Ссылки доступа

Мухолифатдаги партия етакчиси Тожикистон президентлигига ўз номзодини кўрсатмайди


Рахматилло Зойиров
Рахматилло Зойиров

Тожикистон Социал Демократик партияси раиси Раҳматилло Зойиров баёнот бериб, мамлакат президентлигига ўз номзодини кўрсатмаслигини айтди ва партия сиёсий кенгаши сайловларни бойкот қилишига умид билдирди.

Тожикистонда президентлик сайловлари 11 октябрга белгиланган.

24 август куни тарқатилган баёнотда ТСДП етакчиси ўз қарорини «амалдаги ТР президенти сайловлари тўғрисидаги амалдаги конституцион Қонун аввал амал қилган ТР Конституцияси бўйича қабул қилинганини,қабул қилинаётганда Конституцияда ТР президенти сайлови тўғрисидаги институт йўқ бўлганини, яъни бу қонун қабул қилинганидан бошлаб аксилконституцион бўлгани» билан изоҳлади. Зойировнинг таъкидлашича, Тожикистоннинг 1994 йил 6 ноябрда қабул қилинган Конституциясидан кейинконституцион қонунлар қабул қилиш ва ишлаб чиқишда бу қонун талабларига риоя қилинмаган.

ТСДП етакчисининг айтишича, Тожикистоннинг амалдаги президенти сиёсий партия раҳбари бўлиш хуқуқига эга эмас, бундан ташқари мамлакатда кўппартиявий тизим вайрон бўлган. Унинг сўзларига кўра амалда бир партиявийлик тизим ўрнатилган.

Тожик социал-демократлари етакчиси сиёсий партияларни халқ манфаатларига хиёнат қилишда айблади: Зойировнинг фикрича, “партиясиз” Марказий Сайлов комиссияси тўғрисида қонун қабул қилинаётганида бу партиялар хукумат билан тил бириктирган ҳолда давлат раҳбари, ижроия хокимият ва хукмрон Халқ демократик партиясининг Сайлов комиссияси шаклланиши учун овоз берган. Зойировнинг таъкидлашича барча даражадаги сайлов комиссияларининг 31 минг аъзосидан 25 мингдан кўпроғини хукмронТХДП аъзолари ташкил қилади. «Шу тариқа барча сайлов комиссиялари ва президентлика номзод кўрсатиш субъектлари (сиёсий партиялар, Вилоят халқ депутатлари Мажлислари, ёшлар ишлари қўмитаси ва бошқалар) мамлакатдаги ижроия хокимият тузилмалари ҳисобланади ва бевосита ўз фаолиятини Тожикистоннинг амалдаги раҳбари манффатлари йўлида амалга оширади», дея таъкидланади тожик социал-демократлари етакчисининг баёнотида.

Раҳматилло Зойировнинг эслатиб ўтишича, Тожикистон президентлиги учун сайловлар ТР Конституциясининг 67-69 моддалари меъёрлари бузилган ҳолда 2020 йилнинг 11 октябрига белгиланган, шу сабабли«парламент томонидан президентлик сайловларини белгилаш тўғрисидаги Қарор ноқонуний, аксилконституцион ва халққа қарши ҳисобланади».

ТожикистонСДП етакчиси имзо тўплаш механизми мураккаблаштирилганини ва сайловчиларнинг камида 5 % (250 минг киши) имзосини тўплаш имконсиз эканлигини таъкидлайди. У хукумат бошқа партиялардан президентликка кўрсатилган нормзодларга имзо тўплашда ёрдам беришини истисно қилмаяпти.

«Мен Тожикистон фуқороси ва ТСДП раҳбари сифатида Тожикистон Республикасининг амалдаги ноқонуний, аксилконституцион ва халққа қарши президентлик сайловларини қонунийлигини таъминлашга қаратилган сайловларда иштирок этмоқчи эмасман», дея баёнот берди Раҳматилло Зойиров. У ТСДП Сиёсий кенгаши ўзининг мазкур сиёсий баёнотини қўллаб-қувватлашига ва сайловларни бойкот қилишига умид билдирди.

Ўтган ҳафта охирларида тожик социал-демократларининг етакчиси маҳаллий бўлимлар партиянинг шу йилнинг 11 октябрига белгиланган президентлик сайловларида иштирокига қарши чиқаётгани борасидахабар берган эди.

Тожикистонда навбатдаги президентлик сайлови 11 октябрда бўлиб ўтади. Тожикистон президенти 7 йил муддатга сайланади. Президентликка номзодлар камида 10 йил Тожикистонда истиқомат қилган бўлиши, давлат тилини билиши, олий маълумотли бўлиши ва 30 ёшдан кичик бўлиши керак эмас.

XS
SM
MD
LG