Ссылки доступа

Миллий банк прогнози: 2023 йилга бориб Қозоғистон Миллий фонди маблағлари «қайтарилмайдиган қолдиққа» яқинлашади


2023 йил охирига бориб Қозоғистон Миллий фонди маблағлари ЯИМнинг 30 фоизи миқдорда “қайтарилмайдиган қолдиқ” даражасига яқинлашади, дея баёнот берди Миллий банк раиси Ерболат Досаев.

Сешанба куни хукумат мажлисида у 20 йилдан бери келажак авлод фонди сифатида ташкил қилинган Миллий фонд маблағларидан олиш режаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.2021 йилда ҳисоб-китобларга кўра кафолатлангантрансферт 2,7 триллион тенгени,2022 йилда 2,4 триллион тенгени,2023 йилда эса 2,2 триллион тенгени ташкил қилади.

«Республика бюджетидаги[уч йиллик] лойиҳа давлат бюджетида камомад кўпайишини ва Миллий фонддан трансфертлар ҳажми ортишини назарда тутади. Бунинг натижасида, прогнозга кўра, 2023 йил сўнгига бориб Миллий фонд маблағлари ЯИМнинг30,8 фоизини ташкил қилади, қайтарилмайдиган қолдиқлар -ЯИМнинг 30 фоизига яқинлашиб қолади. Миллий фонднинг омонат функцияларини қўллаб қувватлаш ва нефть камомадини қисқартириш учун зарур чораларни кўриш керак», — деди Досаев.

Қозоғистон расмийлари бир неча бор Миллий фронд маблағларини иқтисод қилиш лозимлигини айтиб келади. Миллий фондга маблағлар хорижга сотилган нефт, газ, металлардан келган пуллар ҳисобидан тушади. Трансфертлар ҳажми камайтирилиши борасидаги чақириқларга қарамай фонддан маблағ олиш давом этмоқда. Бу йил хукумат аввалига 2,7 триллион тенге ҳажмида пул олмоқчи эди, аммо кейин яна икки триллионга кўпайтирди. Бу қарор коронавирус туфайли жорий қилинган карантин чоралари ва савдо, хизмат кўрсатиш корхоналарининг фаолияти тўхтаб қолгани, давлат зиммасидаги ижтимоий мажбуриятлар ошгани, Қозоғистоннинг асосий экспорти бўлмиш нефт нархи тушиб кетиши сабаб қабул қилинди.Хукуматнинг тан олишича, бу йил республика бюджетининг барқарорлиги харажатларнинг учдан бир қисмни қоплаган Миллий фонддан трансферт ҳисобига таъминланди.

Миллий банк маълумотига кўра, Миллий фонд активлари июл ойида 58,2 миллиард долларни ташкил қилган. Йил бошидан бери у5,7 фоизга камайган.

2014 йилда нефть нархи қиммат бўлгани боис Миллий фондга 77,2 миллиард доллар келиб тушган эди.

XS
SM
MD
LG