Ссылки доступа

Ўзбекистонда 2021 йил 1 январидан қатор лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади


Ўзбекистонда 2021 йил 1 январидан 37 та лицензия ва 10 та рухсатнома бекор қилинади. Адлия вазирлигининг маълум қилишича, бу борада “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонида белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, фармонга асосан, 2021 йил 1 январдан бошлаб 16 та лицензия ва 11 та рухсатнома бирлаштириш йўли билан, 17 та лицензия ва 14 та рухсатнома хабардор қилиш тартиби жорий этилиши йўли билан бекор қилинади.

14 та турдаги лицензия ва рухсатномаларни расмийлаштириш муддатлари қарийб 2 бараварга қисқартирилади. 1

15 та лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомиллари янада соддалаштирилади.

2021 йил 1 январдан бошлаб туризм фаолиятини лицензиялашда туроператорлар хизматларини сертификатлаш ихтиёрий этиб белгиланади.

Кредит бюролари фаолиятини лицензиялашда камида 10 та тижорат банки билан кредит алмашинувини амалга оширишга розилигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам талаб қилинмайди.

XS
SM
MD
LG