Ссылки доступа

«Қирғизстон» партиясининг етакчиси МСКдаги можаро ҳақида: Бу кучли рақибни четга суришга уриниш


«Қирғизстон» партиясининг етакчиси Қанатбек Исаев партия вакили парламент сайловларида иштирок этиш учун зарур ҳужжатларни ўз вақтида МСКка топширгани борасида баёнот берди. Комиссиядаги можарони у рақибларнинг ғолиблик тажрибасига эга етакчи партияни” четга чиқаришга уриниши сифатида баҳолади.

«Улар ҳалол курашдан бўйин товламоқда. “Қирғизистон” партияси аввалги сайловда200 мингта овоз олган, бугун унинг имкониятлари янада юқори. Афсуски, рақиблар ҳалол курашдан қочмоқда», -деди Исаев пресс-конференцияда.

Партиянинг рўйхатдан ўтиши масаласида баҳслардан бири ҳужжатларни партия тавсия қилган аёл киши эмас, балки эркак киши томонидан топширилгани бўлиб турибди. Канат Исаевнинг айтишича, ҳужжатлар ишонч қоғози асосида партия вакили томонидан топширилган.

Партия вакилининг МСКка келиш вақти журналда 17:59 дея ўзгартирилиши учун маъсулиятни Исаев комиссия ходимлари зиммасига юклади. Унинг айтишича, партия бу вазиятга асло аралашмаган.

У шунингдек, агар МСК “Қирғизистон” партиясини сайловда иштирок этишини рўйхатга олмайдиган тақдирда, бу масалани партия«юридик йўл» билан кўриб чиқишга эришади.

Қонун бўйича МСК, навбатдаги парламент сайловларида иштирок этиш борасида партиялардан ҳужжатларни қабул қилишни 24 август куни роппа росса 18:00 тўхтатиши керак. Куни кеча комиссияда низо келиб чиқди – оппонентларнинг фикрича, «Қирғизистон» вакиллари ўз вақтида ҳужжатларни топширмаган.

МСК биносида партиялар вакиллари, фуқоро фаоллари ва журналистлар тўпланди. Улар “Қирғизистон” партиясининг вакили ҳужжатларни топширган вақти акс этган видеоёзув кўрсатилишини талаб қилдилар. Тўпланганларни МСК раиси Нуржан Шайлдабекова қабул қилди. Бинога кираверишда ўрнатилган камерадаги видеоёзув ва келганлар қайд қилинган журнал намойиш қилинди.

Видеоёзувда акс этган вақтга кўра партия вакили 18:00гача улгурмаган. Бундан ташқари, журналда “Қирғизистон” партияси вакилининг келган вақти 17:59 дея ўзгартирилган, шуниндек имзо йўқ.

XS
SM
MD
LG