Ссылки доступа

Душанбе расмийлари тунги клубларни "тартибга солмоқчи"


На улицах Душанбе. Архивное фото

Душанбе шаҳар расмийлари шовқинни кўплаб аҳолини безовта қилаётган тунги клублар фаолиятини тартибга солувчи комиссия тузди. Шу билан бирга пойтахт маъмурияти, тунги вақтларда қурилиш майдонларида олиб борилаётган ишлар бўйича ҳеч нарса қила олмасликлари борасида баёнот берди.

Комиссия таркибига ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари, шаҳар депутатлари, пойтахтидаги тегишли хизмат ходимлари киритилди. Комиссия тузиш борасидаги қарор икки ҳафта муқаддам имзоланган бўлиб, унинг мақсади шаҳарликларнинг хотиржамлигини таъминлашдан иборат. Комиссия аъзолари кўнгилочар марказ ва тунги клублар қайси вақтгача ишлашини кузатиб боради. Шу билан бирга бу каби муассаса эгалари янги қоидалар фаолият юритиш учун рухсатнома олиш тартибларини мураккаблаштиришидан шикоят қилишмоқда, аҳоли эса айрим шахслар жазоланишини, муаммо эса ҳал қилинмай қолаверишини айтмоқда.

Душанбе савдо ва тараққиёт департаменети бош мутахассиси Дилшод Махсумовнинг Радио Озодига айтишича, шундай холатлар ҳам бўлганки, муассаса иш вақти расман23:00 тугаши керак бўлганига қарамай, аслида тунги 00:00 ёки 01:00гача фаолият юритган.

Шаҳар администрациясидаги яна бир манбанинг хабар беришича, сўнги вақтларда айрим тунги клуб ва кўнгилочар марказлардаги шовқинлар бўйича шикоятлар кўпайиб қолди. Масалан, пойтахтдаги 101-мавзеда истиқомат қилувчи аҳоли“Қанд” ресторанининг иккинчи қаватида жойлашган тунги клубдаги шовқиндан шикоят қилди.

Ўз номини ошкор қилишни истамаган аҳоли вакилларидан бири шовқин ухлашга ҳалақит бераётганини, мусиқа эса тонггача эшитилиб туришини айтади.

24 август куни “Қанд” ресторанининг эгаси дея ўзини таништирган эркак бу мавзу бўйича гаплашишни истамади. Унинг айтишича, клуб 2013 йилдан бери ишлаб келади ва аҳолидан шикоятлар фаолият бошлангандан бери бўлиб келади, аммо сўнгги вақтларда эътирозлар билдирилмаётган эди.

Пойтахтдаги «Испечак» мавзесида яшовчи аҳоли вакиллари ҳам турар-жой бинолари яқинида жойлашган тунги клублардаги шовқинлардан шикоят қилмоқда. Маҳаллий аҳоли вакили Исматулло Саидовнинг 24 август куни айтишича, «Парасту» ресторанининг биринчи қаватида жойлашган тунги клуб ярим кечага қадар ишлайди вау ердан доимий равишда баланд овозли мусиқа эшитилиб туради. «Мусиқа овози белгиланган меъёрдан баланд бўлишидан ташқари тунги клубга келганлар кўчага чиқиб бақириб гаплашишади, ўз фикрларини сўкинган ҳолда билдиришади», - дейди суҳбатдош.

Шу билан бирга тунги клуб вакилларидан бири Диловар Рўзиев Радио Озоди билан суҳбатда тегишли ҳужжатларга кўра клублар фаолияти 23:00да якунланишини, аммо улар сўнги мижоз қолгунча ишлаётганини айтади. «Коронавируспандемияси шароитида мижозлар камайиб кетди, шу сабабли одамлар тунги шовқинлардан шикоят қилишаётганига тушунмайман», - дейди Рўзиев.

Радио Озоди журналисти пойтахт аҳолиси билан суҳбатлашди ва шаҳарликларга ноқулайлик туғдираётган факторлардан яна бири қурилиш майдонларида куну-тун тўхтамаётган шовқин эканлигини аниқлади. Душанде марказидаги Хусайнзода кўчасида истиқомат қилувчи Зумраднинг шикоят қилишича, атрофда қурилаётган уйлардаги тинимсиз шовқиндан одамлар зерикди. Пойтахтнинг Фирдавсий туманидаги Неъмат Қарабаев кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари ҳам қурилишлардаги эрталабгача давом этадиган шовқиндан норози эканликларини айтишди.

Пойтахтмэриясининг хабар қилишича, шаҳар расмийларининг иш графигини соддалаштириш борасидаги қарори қурилиш компанияларига жорий қилинмайди. Жамоат тартиби борасидаги қоидаларга кўра қурилишкомпаниялари 23:00 дан кейин овозли жиҳозлардан фойдарланган ҳолда ишлашлари мумкин эмас.

Қурилиш компаниясининг ходими ўз исмини ошкор қилмаслик шарти билан юбилей объектини қуришаётганликларини ва хукумат имкон қадар қурилиш тезроқ якунланиши борасида буйруқ берганини айтди. «Биз қурилишни мамлакатимиз мустақиллигининг 30-йиллигига якунлашимиз керак, шу сабабли айрим ҳолда тунда ҳам ишлаймиз. Масалан, аҳолини безовта қилмаслик учун бетон қорамиз», - дейди қурувчилардан бири.

Айрим қурилиш компаниялари тунда ишлаётгани юзасидан шикоят июль ойида шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида билдирилган эди. Душанбе мэрининг биринчи ўринбосари Маҳмадсаид Зубайдзоданинг айтишича, пойтахтда300 та объект қурилмоқда, улар белгиланган соатларда ишлаши керак.

.

XS
SM
MD
LG