Ссылки доступа

“Қирғизистон” партияси МСК қарори устидан судга шикоят қилади (видео)


“Қирғизистон” партияси Сайловлар ва референдум ўтказиш бўйича Марказий комиссия (МСК) қарори устидан судга шикоят қилади. Бу ҳақда 25 август куни партия етакчиси Қанатбек Исаев баёнот берди.

25 август куни МСК ишчи гуруҳ тавсиясига биноан партияга ҳужжатларни қайтариб берди. Ишчи гуруҳ фикрича, ҳужжатларни топшириш вақтида қонун бузилган, яъни ҳужжатлар қонунда кўзда тутилмаган субъект томонидан топширилган. Бошқача сўз билан айтганда, “Қирғизистон” партияси номидан ҳужжатларни партия ваколатли вакили бўлмаган шахс топширган.

Бунга изоҳ берган Қанатбек Исаев журналистларга бу техник камчилик эканини, «сайлов жараёнига таъсир кўрсатмаслигини» айтди. У «инсон фактор»ига эътибор қаратди ва МСК аъзоларидан «бу масалага тушиниш билан ёндашишларини» сўради. У бу масала бўйича МСК мажлисида баёнот берар экан, партия номидан ҳужжатларни МСКка топширган кишининг ваколатли шахсдан ишончномаси бўлганини билдирди.

Бироқ, МСК раиси Нуржан Шайлдабекова бунга жавобан унинг ишончномаси бўлмаганини ва24 август куни у киши МСКка ишончномани тақдим қилмаганини айтди. МСК раисининг қўшимча қилишича, қонун бўйича ҳужжатларни фақат ишончли вакилгина топшириши мумкин. Якунида МСК “Қирғизистон” партиясига ҳужжатларини қайтариб берди.

Куни кеча, 24 август куни мазкур партия ҳужжатларини топширишда кечиккани бўйича можаро авж олди. Қонунга кўра МСК парламент сайловларида иштирок этмоқчи бўлган партиялардан ҳужжатларни 24 август соат 18:00гача қабул қилиб олиши керак. Айрим партия ва фуқоро бирлашмалари вакиллари баёнот бериб, «Қирғизстон» партияси ҳужжатларни ўз муддатида топширишга улгурмаганини билдирдилар.

Бунинг далили сифатида партия вакили 18.00гача улгурмаганини исботловчи видеоёзувни келтирдилар. Бундан ташқари ташрифлар журналида «Қирғизистон»партияси вакилининг келган вақти 17:59 дея ўзгартирилган, шунингдек, ҳужжат топширган кишининг имзоси йўқ. Бунинг натижасида «Қирғизистон» партиясининг ҳужжатларини топшириш масаласи МСКнинг ишчи гуруҳи эътиборига ҳавола қилинди.

Қирғизистонда парламент сайловлари 2020 йил 4 октябрига белгиланган. Аввалига сайлов пойгасида иштирок этиш истагини 44 та партия билдирди. Аммо, 25 август ҳолатига кўра, МСКнинг маълум қилишича, тегишли ҳужжат ва номзодлар рўйхатини 17 та партия, жумладан «Қирғизистон» партияси топширган.

XS
SM
MD
LG