Ўтган йили бўлгани каби мазкур “мурожаат” ҳам Тоқаев томонидан парламентнинг ҳар икки палатасининг қўшма мажлисида эълон қилинади.
Аввалроқ, 25 август, сешанба куни Мажилис спикери Нурлан Нигматулин палаталарнинг қўшма мажлисини 1 сентябрга чақириш борасидагифармойиш қабул қилди.
Курмангалининг сўзларига қараганда, «Бу галги [Тоқаев] нутқининг катта қисми иқтисодий ва ижтимоий масалаларга бағишланади».
Мамлакатни салкам 30 йил бошқарган Нурсултон Назарбоевнинг истеъфосидан кейин президент лавозимини эгаллаган Тоқаев 2019 йил сентябрида ўзининг биринчи “мурожаати”да “сиёсий ислоҳатлар ўтказиш”га ваъда берган эди. Ўтган йилнинг июнида бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловининг ғолиби дея эълон қилинган Тоқаев бир йил аввалги баёнотида ўзининг вазифаси сифатида кўппартиявийликни, сиёсий рақобатни ривожлантириш эканлигини айтган эди. У митинглар ҳақидаги қонунни қайта кўриб чиқиш зарурлигини ҳам айтиб ўтди.
Ўтган 12 ойда мамлакатда сиёсий партиялар ва сайловлар тўғрисидаги қонунларга ўзгартишлар киритилди, бу ўзгартишларни танқидчилар “косметик” дея атади ва қонунчиликдаги чекловларни ўзгартирмаслигини айтишди: жумладан партияларнинг рўйхатдан ўтиши учун минимал чеклов —40 мингдан 20 мингга туширилди, партиялар сайлов рўйхатида хотин-қизлар ва ёшлар учун 30-фоизлик квота ажратишлари кераклигини мажбурий бўлди. Тинч йиғилишлар тўғрисидаги янги қонун, хукумат таъкидлаганидек, митинглар ўтказилиши огоҳлантириш характерига эга бўлди, аммо ҳуқуқ ҳимоячилари бу қонунни танқид қилмоқда. Уларнинг баёнотига қараганда, ҳужжат норозилик намойишлари ўтказилишига маҳаллий расмийлар томонидан рад жавоби берилишига имкон беради, шунингдек келишилмаган митингларни ташкиллаштирганлар ва иштирок этганларга нисбатан жавобгарликни кескинлаштиради.
Тоқаев ўтган галги “мурожаати”да келажак авлод учун ташкил қилинган Миллий жамғарма маблағларидан ҳозирги вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланишни камайтириш зарурати ҳақида гапирган эди. Бу каби чақириқлар аввал ҳам янграган эди, бироқ сўги йилларда Миллий жамғармадан маблағ олиш кўпайди. Бу йил коронавирус инқирози ва нефть нархи тушиб кетиши фонида Қозоғистон Миллий жамғармасидан 4,7 триллион тенге олди, бу аввал белгиланганидан икки баробар кўпдир.
Коронавирус инқирози ва мамлакатнинг асосий экспорт товари бўлмиш нефть нархининг тушиб кетиши оқибатида Қозоғистон иқтисодиёти оғир аҳволга тушиб қолди. Бу йил мамлакат COVID-19 эпидемияси туфайли икки марта (баҳор ва ёзда) карантин чораларини қўллади, савдо корхоналари ва хизматлар секторининг фаолияти тўхтаб қолди. Нефт котировкалари шу йилнинг апрелида рекорд кўрсаткичга тушиб кетди, ҳозир Brent нинг бир баррели 40 доллардан сотилмоқда.