Ссылки доступа

Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова вафот этди


Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова 25 август куни 73 ёшида вафот этди. Дилбар Икромова ”Келинлар қўзғолони”, “Чимилдиқ” каби кўплаб кинофильмларда ва спектақлларда ўйнаган роллари билан машҳур бўлган.

Маҳаллий матбуотнинг бир қисми актриса бир ойдан бери COVID-19 инфекциясидан, айримлари эса пневмониядан даволанаётганини хабар қилган эди.

Дилбар Икромова 1947 йилда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида туғилган. 1970 йилда А.Н.Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг (ҳозирги М.Уйғур номидаги Санъат институти) «Театр ва кино актёри» факультетини тугатган.

У 1984 йилда “Келинлар қўзғолони” бадиий фильмида Сотти ролини ижро этиш орқали халққа танилган эди. Шунингдек, у “Чимилдиқ”, “Дев билан пакана”, “Девона”, “Афғон”, “Ойқиз эртаги” каби кўплаб фильмлардаги турли роллари билан танилган.

Дилбар Икромова 2001 йилда “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвонига сазовор бўлган.

XS
SM
MD
LG