Ссылки доступа

Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди


Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти - ЖССТнинг коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди. Бу ҳақда 25 август куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

“Ҳозирда ЖССТ Европа минтақавий бюросининг вақиллари Олег Стороженко ва Таня Шмид юртимизда бўлиб, коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнларида бевосита иштирок этмоқда”, -дейилади вазирлик баёнотида.

Маълум қилинишича, ташкилот барча вакцина ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилади. Ушбу механизм барча аъзо мамлакатларнинг лицензияланган ва тасдиқланган вакциналардан тенг фойдаланишни таъминлашга қаратилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг Женевада ўтган матбуот анжуманида билдиришича, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва тарқатиш бўйича “COVAX” халқаро механизмига 172 давлат қўшилди.

Айни пайтда ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG