Ссылки доступа

Коронавирусдан кейин иқтисодиётни қандай жонлантириш мумкин? (тўплам)


Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Коронавирусдан кейин иқтисодиётни қандай жонлантириш мумкин? Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларининг таклифлари. (видео)

- Қирғизистонда янги ўқув йили хавф остида. (видео Директ)

- Бобомурод Абдуллаев ҳибс, экстрадиция, озодлик, президентга ташаккур ва ДХХ муносабати ҳақида. 22 август куни Бишкекдан Тошкентга олиб келинган Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон ДХХ ходимлари тарафидан саккиз соат сўроқ қилиниши ортидан уйига қўйиб юборилди. Абдуллаев Озодликка берган интервюсида ҳибс, экстрадиция ва ДХХ ходимларининг мунсоабати ҳақида гапирди. (видео)

- Лукашенкога қарши. Минскда минглаб одамлар намойишга чиқди. (фотогалерея)

- Касби ҳокими деҳқонларнинг қовунини бозорга чиқармаслик учун ИИБ ходимларини юборди. (видео)

- Минскда ишлаётган қирғизистонлик уч дастурчи Беларус ва ўз ватанидаги норозилик намойишини таққослади​. (видео Настоящее время)

- Митингни ëритаëтган журналистлар учун янги қоидалар қабул қилинди. (видео)

- Вабо пайтидаги байрам? Андижон вилоят ҳокими кенжа қизига дабдабали туғилган кун зиëфати уюштирди. 16 август куни Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кенжа қизининг 19 ëшга кириши муносабати билан зиëфат уюштирди. Кўринишидан ҳокимнинг шахсий ҳовлисидаги бассейн бўйида кундуз бошланиб¸ тунга қадар давом этган тадбирни Тошкентдан махсус чақиртирилган Муниса Ризаева ва бошқа санъаткорлар ўтказди. (видео)

- Тожикистонда янги ўқув йили бошланди. (фотогалерея)

- Ўзбекистонлик муҳожир аёл: Москва менинг кўзимни очди, кўрган қийинчиликларим менга дарс бўлди. 1995 йилда Фарғонанинг Марғилон шаҳрида туғилган Исоқова Муҳтарам ёш гўдаги билан Москвада иш топа олмай кўчада пулсиз ва жойсиз қолиб кетади. Муҳтарамга кўра¸ у охирги 6 ойда хайр-эҳсон эвазига кун кўрмоқда. (видео)

- Ëрдамга муҳтож муҳожирлар Ўзбекистонга жўнатилди. 12 август куни Москва вақти билан соат 11да Москва-Тошкент йўналиши бўйича учган рейсда асосан карантин вақтида Россиядан кетолмай, қийин аҳволда қолган ўзбек муҳожирлари олиб кетилди. (видео)

- Поликлиника кўчирилган ëтоқхонада яшаëтган оила. Уйи бузилганига бир йилдан ошиб кетган урганчлик Матқурбонова Матлуба шу кунгача ëтоқхонада яшаб келмоқда. Унинг айтишича¸ ҳокимият унга уй ëки жой ўрни берилмаслигини айтиб бу ерга кўчирган. 1 августдан эса у яшаëтган ëтоқхонага поликлиника ҳам кўчирилган. (видео)

- Ўзбек шоирасининг китоби Лондонда нашр этилди. Лондонда ўзбек шоираси Хосият Рустамнинг "Рангин кўзëшлар" деб номланган китоби нашр этилди. Китобда шоиранинг 200га яқин шеъри бор. Бу шоиранинг чет элда нашр этилган иккинчи китоби. Китоб тақдимоти 2020 йил ноябрда Мадридда бўлиши режаланган. (видео)

- Аҳоли норозилиги ортидан президент маъқуллаган лойиҳа тўхтатилди. 6 августдан бери Тошкент шаҳрининг Ўрикзор, Кўксарой¸ Зарафшон¸ Улуғбек ва Чоштепа маҳаллаларида давом этаëтган кескин норозиликлар ортидан 11 август куни Тошкент шаҳри ва вилоятидаги ҳудудларни айирбошлаш режасининг тўхтатилгани билдирилди. (видео)

- Ўзбек муҳожири: "Полициядан қўрқмаслик керак!". Ўз ҳақини ҳимоя қилган муҳожир ва ундан ҳужжат талаб қилган полиция ходимлари ўртасидаги тортишув акс этган ва Интернет тармоқларида кенг тарқаган видеоёзув кўпчилик эътиборини ўзига тортди. (видео)

- Россиядаги муҳожир: Бу ерда пулинг бўлса қарайди...! Москвада боғбон булиб ишлаб келган Комилжон Набиев дарахт кесаётганида 5 метрлик баландликдан бетонга боши билан қулаб тушди ва 6 кун комада ётди. Унинг акаси Комилжонни Ўзбекистонга тезроқ юбориш учун ёрдам сўрамоқда. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG