Ссылки доступа

Франция Ўзбекистонга ГЭСлар қуриш учун деярли 56 миллион евро қарз беради


Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, 25 август куни Франция тараққиёт агентлиги билан 55 миллион 800 минг евролик кредит ажратиш бўйича шартнома имзоланди.

Мазкур кредит 20 йил муддатга берилмоқда. Бу пулга Андижон вилоятида Пайтоқ кичик ГЭСи, Жанубий Фарғона канали 1А – кичик ГЭСи ва 2А – кичик ГЭСи қурилиши ҳамда Чорвоқ ГЭСининг фаолияти хавфсизлигини ошириш лойиҳаларини молиялаштириш назарда тутилмоқда.

Умумий қиймати 52,5 миллион еврога тенг Пайтоқ кичик ГЭСи, Жанубий Фарғона канали 1А – кичик ГЭСи ва 2А – кичик ГЭСи қурилиши учун кредитнинг 46,5 миллион еврога тенг қисмидан фойдаланилади.

Ушбу кичик ГЭСларни 2023 йилда фойдаланишга топшириш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, Чорвоқ ГЭСда амалга оширилиши режалаштирилаётган қиймати 33,95 млн еврога тенг “ГЭС фаолияти хавфсизлигини таъминлаш бўйича лойиҳа”ни молиялаштириш учун жалб қилинаётган кредитнинг 9,3 млн евролик қисми йўналтирилади.

XS
SM
MD
LG