Ссылки доступа

Қирғизистон Ўзбекистон билан ўзаро авиақатновларни қайта очишга тайёр эмас


Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистонга икки давлат ўртасидаги авиақатновларни қайта йўлга қўйиш масаласида таклиф киритди. Бироқ Қирғизистон ҳукумати бу масалани ҳозирча кўриб чиқишга тайёр эмас.

Қирғизистон Фуқаролик авиацияси агентлигининг директори Курманбек Акишевнинг айтишича, бу масала коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланиб, чегаралар очилганидан сўнггина муҳокама қилинади.

Унга кўра, мутахассислар Қирғизистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам коронавирус вазияти мураккаблигича қолаётганини айтмоқдалар.

Айни пайтда Қирғизистон Россия, Қозоғистон ва Қувайтга авиақатновларни қайта тиклашни таклиф қилган. Аммо бу давлатлар ҳозирча таклифга муносабат билдирган эмас.

Пандемия оқибатида Қирғизистон 2020 йилнинг март ойидан ички ва ташқи ҳаво қатновларини тўхтатган эди. Июнь ойидан Ўш ва Бишкек ўртасидаги парвозлар йўлга қўйилди. Сентябрь ойидан Жалолобод-Бишкек қатновини ҳам йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Қирғизистон 7 августдан Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари билан ўзаро парвозларни қайта йўлга қўйди.

XS
SM
MD
LG