У ҳибсга олинганидан сўнг коронавирусга чалинди ва Кулобдаги юқимли касалликлар шифохонасига ётқизилди.
Расмий манбаларнинг хабар қилишича, Иноятзода соғайиб кетганидан сўнг яна СИЗОга жойлаштирилди.
Баҳром Иноятзоданинг синглиси Муҳаббат Иззатованинг 25 август куни Радио Озоди билан суҳбатда айтишича, коронавирус инфекциясидан тузалиб кетганидан сўнг унинг қони қуюқлашган, оёқлари шишиб кетган ва юраги хасталанган.
Унинг сўзларига кўра, акасини даволаган шифокорлар Иноятзоданинг яна изоляторга қайтарилиши керак эмас деган тавсияни берган. «Қариндошлардан ҳеч бирига у билан учрашишга рухсат беришмади. Ҳозир унинг аҳволи ёмонлашган. Унинг олдига шифокорни юбордик, бироқ биз ҳамон унинг аҳволидан бехабармиз», -дейди сингил.
Кулоб собиқ мэрига нисбатан жиноий ишни Хатлон вилоятпрокуратураси тергов қилмоқда. У қурилиш обьекти учун ер участкаси ажратиш эвазига 400 минг сомони (40 минг доллар) миқдорида пора олишда айбланмоқда. Иноятзоданинг қариндошлари у айбсиз эканлигини айтишади.
Радио Озодининг хуқуқ тартибот идораларидаги манбасининг хабар қилишича, ўтган ҳафтада Баҳром Иноятзода уч кунлик очлик эълон қилган. Унинг айтишича, шу тариқа ўзига қўйилган айрим айбловларнинг олиб ташланишига ва етарлича даволанишга эришмоқчи.
Муҳаббат Иззатованинг айтишича, акасининг очлик эълон қилганини энди эшитиб турибди, шу билан бирга акаси уч кун давомида қариндошларидан озиқ-овқатларни олишдан воз кечганлигини тасдиқлади. «У овқат олиб келмаслигимизни сўради. Рафиқасига ёзган мактубида овқат олиб келмасликларини сўраган. Бошқа ҳеч нарса билмаймиз», - дейди суҳбатдош.
Баҳром Иноятзоданинг адвокати Хусрав Аюбининг айтишича, 25 август куни ўз ҳимояси остидаги шахс билан учрашган ва у саломатлигидан шикоят қилмаган.
Хатлон вилоят прокурори Абдураҳим Раҳимзода июл ойида бўлиб ўтган матбуот анжуаманида маълум қилишича, Кулоб собиқ мэри 12 та кўриниш бўйича ер участкаси ажратиш бўйича пора таъма қилганликда айбланмоқда.
Прокурорнинг айтишича, Баҳром Иноятзодага нисбатан мамлакатЖиноят кодексининг 319 моддаси (Тожикистон Республиксида давлат мансабини эгаллаб турган шахс ёки маҳаллий давлат идорасининг раҳбари томонидан катта миқдорда пора олиш) бўйича жиноий иш очилган. Бу айблов бўйича Иноятзода 12 йилгача қамоқаҳукм қилиниши мумкин.
Тожикистон Бош прокуратураси 14 июл кунги матбуот анжуманида Баҳром Иноятзода “ер қонунчилигини қўпол бузгани учун” жавобгарликка тортилишини маълум қилди.