Ссылки доступа

АҚШ Навальний туфайли Россияни эҳтимолий санкциялардан огоҳлантирди


АҚШ Германия тиббиёт экспертларнинг россиялик мухолифатчи Алексей Навальний заҳарлангани борасидаги илк хулосаларидан чуқур хавотирга тушаётганини билдирди.

Агар тарқатилаётган маълумотлар тасдиқлангудек бўлса, Қўшма Штатлар умумий тергов ўтказиш борасидаги Европа Иттифоқи чақириқларни қўллаб-қувватлайди ва бу каби терговга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр. АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеонинг баёноти АҚШ давлат департаменти сайтига жойлаштирилди.

Навальнийнинг оиласи ва Россия халқи ҳар томонлама ва ошкора тергов бўлиш ҳамда айбдорлар жазога торилишига лойиқ. Бизнинг ўй-ҳаёлимиз Алексей Навальний оиласи билан бирга ва унинг тўлалигича соғайиб кетишига умид қиламиз, дейилади Помпеонинг 25 август куни эълон қилинган баёнотида.

Россия ташқи ишлар вазирлиги ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ давлат котибининг ўринбосари Стивен Биган ўртасида бўлиб ўтган Россия-Америка маслаҳатлашуви бўйича шарҳ эълон қилди, учрашувда Алексей Навальний масаласи ҳам кўтарилди.

РФ ТИВ шарҳида Америка томони агар мухолифатчи заҳарлангани борасидаги версия тасдиқлангудек бўлса у холда чоралар кўришига эътибор қаратилган. Шу сабабли Россия томони асосиз айбловларга йўл қўймасликка чақирди. Россия раҳбарияти ҳодиса пухта ва объектив тергов қилинишини истайди.

XS
SM
MD
LG