Ссылки доступа

Қозоғистон Россия билан коронавирусга қарши “вакцина ажратилиши” тўғрисидаги келишувни имзолади


Қозоғистоннинг ярим давлатга қарашли «СК-Фармация» компанияси Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар фонди билан Нур-Султонга якуний синовлар ҳали якунланмаган Россия эмдорисини ажратиш тўғрисидаги “ўзаро англашув” келишувини имзолади.

Қозоғистоннинг дори-дармонларни харид қилиш бўйича Ягона дистрибьютер деб аталувчи ярим давлатга қарашли «СК-Фармация» компанияси Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар фонди билан Нур-Султонга якуний синовлар ҳали якунланмаган Россия эмдорисини ажратиш тўғрисидаги “ўзаро англашув” келишувини имзолади.

Қозоғистонлик амалдорлар делегациясининг Москвага ташрифи ҳақида қозоқ ҳукуматининг сайтидаги хабарида қайд этилишича, Нур-Султон ғарб олимлари хавфсизлиги ва самарадорлигига шубҳа билан қараётган «Спутник V» вакцинасини “синовларнинг барча босқичларидан ўтганидан кейин” сотиб олади.

«Н.Ф.Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология Миллий тадқиқот маркази Қозоғистон учун керакли бўлган ҳажмда вакцинани ишлаб чиқишига тайёр. Хатар гуруҳига кирган қозоғистонликлар учун иммунизация бепул ва кўнгилли асосда ва балки вакцина клиник синовларнинг барча босқичидан ўтгандан кейин ўтказилади», — дейилади хабарда.

12 август куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев куз фасли бошида Россияга эмдори харид қилиш учун делегация жўнатилишини баён қилган эди. Бу жамиятда саволларни келтириб чиқарди. Шундан кейин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қозоғистон барча синовлар якунланмагунича эмдорини сотиб олишни режалаштирмаслиги ҳақида баёнот билан чиқишга мажбур бўлди.

Ҳозирги вақтда бутун дунёда вакцинанинг 100 дан зиёд турлари ишлаб чиқилмоқда. Россия COVID-19 га қарши вакцинани рўйхатдан ўтказган биринчи мамлакат бўлди ва октябрда оммавий эмлаштириш дастурини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Ўз навбатида ғарблик олимлар вакцина керакли барча босқичлардан ўтмагани ва шунинг учун хавфсиз бўлмаслиги юзасидан ташвишланиш билдирмоқда. 21 август куни Reuters британиялик вирусологларга таяниб хабар беришича, препарат вирус мутациясини келтириб чиқариши мумкин, шундан кейин самарасиз бўлиб қолади. Россия буни рад этмоқда.

Россияда вакцинани давлат ёрдамида Эболага қарши вакцина ишлаб чиққан Гамалея номидаги тадқиқот марказида ишлаб чиқилмоқда, лойиҳага тўрт миллиард рубл (55 миллион доллар) сармоя ётқизилган.
Вакцина одамларда икки босқичли синовдан ўтди — уларни июн ва июлда ўтказишди. Синовларнинг биринчи босқичида 38 нафар киши ва 38 нафар ҳарбий хизматчи, иккинчисида 100 киши иштирок этди. Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди маълумотига кўра, синовлар Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва Филиппинда ҳам ўтказилади. Яқинда эмдори синовини ўтказишга Беларус ҳам розилик билдирди.

XS
SM
MD
LG