Ссылки доступа

Қозоғистонда карантинни бузувчилар ҳақида маълумот берганларга $70 гача мукофот ваъда қилинмоқда


Ғарбий Қозоғистон ҳокими Гали Искалиев карантин вақтида оммавий тадбирлар ўтказилгани ҳақида санэпидемстанция ва полицияга хабар берган маҳалий аҳоли мукофотланиши ҳақида баёнот берди, дея ёзади маҳаллий ОАВ. Расмийларнинг ваъдасига кўра, мукофот $70гача бўлади.

"Оммавий тадбирлар ўтказилиши юзасидан бизга ёрдам берганларни мукофотлаш учун имкониятларимиз бор. Ҳозир айримлар уларни чақимчилар ва бошқа иборалар билан аташи мумкин. Бу ундай эмас, бу қўллаб-қувватлаш ва жамиятга кўмакдир. Бунинг учун биз маблағ ажратганмиз", –дея таъкидлади Искалиев оператив штаб мажлисида.

Унинг айтишича, 130 та монитор гуруҳи “эрталабдан кечгача аҳоли пунктларини айланиб, қоида бузилишларини аниқлай олмайди", шу сабабли хукумат маҳалий аҳолининг ёрдамига муҳтож, чунки бу "умумий муаммодир".

Ҳоким мамлакатдаги мураккаб эпидемиологик вазиятда оммавий тадбирлар ўтказаётган фуқороларни маъсулиятсизликда айблади. Унинг қўшимча қилишича, ҳозирчакоронавирус йўқолмади, аммо ҳамма "карантиндан сўнг ўзини эркин қўйди ва муаммо ечилди, дея ўйламоқда".

Карантин қоидаларини бузувчилар ҳақида маълумот берганларга тўланадиган мукофотнинг аниқ рақами маълум эмас, бироқ вилоят молия бошқармаси бошлиғи Дулат Имашевнинг айтишича, мукофот миқдори 27 780 тенге ($70га яқин)дан ошиб кетмайди.

Шу билан бирга карантин вақтида вилоятда режимни бузганлик учун олинган жарималар миқдори 34 млн тенге ($80 мингдан кўп)ни ташкил қилди, ҳамда 551тапротокол тузилди. Энг кўп жарима Уральскда ёзилган бўлиб –18 миллион тенгени ташкил қилди. Энг кўп қоида бузилишлари 23:00дан кейинги ҳаракатлар бўлди –бу факт бўйича 399 та протокол тузилди.

26 август ҳолатига кўра, Қозоғистонда эпидемия даврида 105 075 та коронавирус инфекцияси билан боғлиқ ҳолат аниқланди, 1544 киши вафот этди. Мамлакатда зотилжамга чалинган 23 543 кишидан 268 нафари вафот этди.

XS
SM
MD
LG