Ссылки доступа

Давосдаги Жаҳон Иқтисодий форуми коронавирус туфайли кейинга қолдирилди


Давосдаги Жаҳон Иқтисодий форуми коронавирус пандемияси туфайли январда эмас, балки 2021 йилнинг ёзида бўлиб ўтади. Бу ҳақда тадбир ташкилотчилари маълум қилди.

Келаси йилнинг январида форум “Давос мулоқоти” сифатида онлайн-учрашув тарзида ўтказилади. Унда жаҳон етакчилари 2021 йил дунё тренди борасида ўз қарашлари билан ўртоқлашадилар.

Жаҳон Иқтисодий форуми – Швейцариянинг 1971 йилда ташкил этилган нохукумат ташкилоти ҳисобланади. Форумга жаҳоннинг турли мамлакатларидаги мингга яқин йирик компания ва ташкилот аъзо бўлиб кирган.

2020 йил январида Давосда юбилей, 50- иқтисодий форум бўлиб ўтди. Унинг ишида иштирок этиш учун 117та мамлакатдан 3000га яқин иштирокчи, жумладан 50дан ортиқ мамлакатнинг давлат ва хукумат раҳбари келди. Шунингдек, Давосга 36та мамлакатдан миллиардерлар, жумладан, Марк Цукерберг, Жорж Сорос ва Билл Гейтс ташриф буюрди. Тадбирда швециялик фаол Грета Тунберг чиқиш қилди.

XS
SM
MD
LG