Ссылки доступа

Қирғизистон Ўзбекистон билан авиавқатновлар тикланишига тайёр эмас


Ўзбекистон ҳукумати икки мамлакат ўртасида авиақатновлар тикланиши юзасидан Қирғизистонга таклиф билан чиқди. Бироқ, Қирғизистон хукумати ҳозирча бу масалани кўриб чиқишга тайёр эмас.

Қирғизистон Транспорт ва йўллар вазирлиги қошидаги фуқоро авиацияси Агентлиги директорининг хабар қилишича, бу масала коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланганидан ва чегаралар очилганидан кейин муҳокама қилинади.

Унинг айтишича, экспертларнинг сўзларига қараганда, коронавирус билан боғлиқ вазият Қирғизистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам мураккаблигича қолмоқда.


Шу билан бирга Қирғизистон парвозлар тикланиши борасида Россия, Қозоғистон ва Қувайтга таклиф билан чиқди. Аммо бу мамлакатлар мазкур таклифни ҳозирча изоҳлашмади.

Пандемия туфайли Қирғизистон 2020 йил мартдан бошлаб ички ва ҳалқаро парвозларни тўхтатиб қўйди. Ўш ва Бишкек ўртасидаги рейс июн ойида тикланди. Сентябрда Жалолобод -Бишкек рейси тикланиши режалаштирилган.


Қирғизистон ҳозирда 7 августдан бошлаб Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари билан парвозларни тиклади.

XS
SM
MD
LG