Бу президент Шавкат Мирзиёев томонидан 26 август куни имзоланган «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорда белгиланган.
Қарор билан Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг Ўзбекистондаги барча умумий ўрта таълим муассасалари раҳбар, педагогик ва бошқа ходимларини марказлашган тартибда 2020 йил 1 октябрга қадар гриппга қарши эмлаш ҳақидаги таклифини маъқуллаган.
Қайд этилишича, эмланадиган мактабгача таълим, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимларини сони 1,5 миллион кишини ташкил этади.